Қайднома

Қидирув

"Хотира-79 " футболчилари ҳам келишилган ўйинда гумонланишмоқда...

"Хотира-79 " футболчилари ҳам келишилган ўйинда гумонланишмоқда...

  10.06.2018 15:57
  0
  200

«ИФТИХОР» жамоасининг икки нафар ҳимоячисини сотиб олиб йулдан урган Самарқанднинг «ШЕРДОР» клуби бу сафар Наманганнинг «Хотира-79» клуби футбочиларини ҳам сотиб олганликлари маълум бўлди. 

7 июнь куни Наманган вилояти Уйчи туманида бўлиб ўтган Хотира-79 — Шердор (1:2) ўйинидан кейин жанжал содир бўлган. «Хотира-79» жамоасининг айрим футболчилари қинғир ишларга қўл ураётганини пайқаган маҳаллий мухлислар ўзларини тутиб тура олмаган. Натижада мухлислар ва уйинни сотган футболчилар ўртасида катта тортишув юзага келган.

Айтишларича, мухлислар «Хотира-79″ни айрим ўйинчилари устидан ЎФАга мурожаат қилган. Яқин орада ўша футболчилар номи кенг оммага ошкор этилиб, футболдан бутунлай четлатилса ажаб эмас.

Эслатиб ўтамиз бир неча тур олдин айнан «Шердор» клуби «ИФТИХОР»нинг икки ҳимоячисини сотиб олганлигини клуб раҳбари ва катта мураббийи сезиб уларга нисбатан чоралар курилган эди.

Про-лиганинг Б гуруҳидаги ўйинларда келишилган ўйинлар кучайиб кетгани борасида гап-сўзлар авж олмоқда. ПФЛ шу бўйича ҳам жиддий шуғулланиб берса мақсадга мувофиқ бўларди.


Манба: oltinvodiy.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz