Россия миллий жамоасининг ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидаги икки рақиби (Миср ва Саудия Арабистони термалари) ҳозирда муқаддас Рамазон ойида қўшимча куч олмоқда.
Мусулмонлар учун бир ойлик мажбурий рўза тутиш муддати айнан 4 йилликнинг асосий футбол мусобақаси арафасига тўғри келгани эҳтимол, жамоаларнинг машғулотлари ва умуман, мундиалга қаратилган тайёргарликка таъсир ўтказар.
Ахир рўзадор футболчилар тўлиқ куч билан ишлай олишмайди. Муҳими, бу масалада ҳеч ким нолимайди, аксинча, кўпчилик рўза амали одамни ҳам руҳан, ҳам жисмонан чиниқтиришини таъкидлайди.
Рўза шартлари барчага маълум. Ушбу гўзал фарз амалнинг асл моҳияти - эътиқод мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш. Бу йил Москвада қуёш чиқиши ва ботиши ўртасидаги вақт чамаси 17 соатни ташкил қилмоқда.
Албатта, рўза тутмаганлар ёзнинг жазирамасида шунча муддат ҳаттоки, бир қултум сув ичмай юришни тасаввур ҳам қилолмайдилар. Тўғри, рўза тутувчи футболчилар маълум маънода қийналишади, албатта. Зеро, машғулотларда сарфланган жисмоний қувватни тиклаш учун яхши овқатланиш зарур.
Саудияликлар ЖЧдаги илк ўйинни 14 июнь (тақвимга кўра, Рамазоннинг охирги куни) санаси ўтказишади. Хўш, улар қандай йўл тутишади? Маълум қилинишича, араблар шу куни рўзадан қочиш учун ҳеч қандай баҳона изламайдилар.
Умуман, аксарият мусулмон футболчилар Рамазон ойи қоидаларига тўлиқ амал қиладилар. Ахир овқат ва сув истеъмол қилмай ишлаш, хусусан, машғулот ўтказишдан ҳали ҳеч ким ўлган эмас.
Айтишларича, Саудия Арабистони ва Миср терма жамоалари футболчилари орасида ҳаттоки, ўйин куни рўза тутишдан воз кечувчилар йўқ, ҳисоби. Улар Рамазонда тўлиқ 30 кун «ёпиқ» оғиз билан юришга одатланишган ва бунда ЖЧ ҳам ортиқча аҳамият касб этмайди.
Ҳаттоки, Миср термаси бош мураббийи Эктор Купер ҳам бу борада хотиржам. «Мамлакат футбол ассоциацияси Рамазон давомида футболчиларга ёрдам бериш учун махсус мутахассисларни ишга ёллади, - деди яқинда аргентиналик мураббий. - Ҳозир йигитларнинг овқатланиш ва дам олиш тартибини қатъий тарзда назорат қиляпмиз.
Умид қиламанки, рўза тутиш шогирдларимга салбий таъсир қилмайди. Бироқ умумий вазият мураккаб, барибир. Ахир кун чиқишидан ботишига қадар овқат тановул қилмайдиган киши машғулотларда 100 фоиз куч билан ишлолмайди. Нима бўлишидан қатъий назар, футболчиларни Рамазон қоидаларидан қайтишга мажбурлолмайман. Бунга ҳаққим йўқ».
Дарвоқе, вақтида «Ньюкасл»ни бошқарган Алан Пардью Рамазон масаласида тўхталиб, жамоа ҳужумчиси Демба Ба 2011 йили роса қийналгани ва рўза унга салбий таъсир этганини айтганди.
Факт шуки, сенегаллик футболчи айнан Рамазондан кейин маҳсулдорликни ошириб, мавсум якунига қадар 16та гол урганди. Муқаддас ойнинг руҳий қуввати шу бўлса, ажабмас.
Ўтган йили Германия мусулмонлар марказий кенгаши Ислом амалларига бўйсинувчи футболчилар (Месут Озил, Сами Хедира ва бошқалар)нинг муҳим ўйинлар куни рўза тутмасликлари ва қарзни кейинроқ узишларига расман рухсат берганди. Бироқ кўпчилик бу имтиёздан фойдалангани йўқ.
Муҳими, муқаддас ойнинг футбол ўйинлари натижасига салбий таъсири бирор марта тасдиқланган эмас. Мисол учун, Муҳаммад Салоҳ феномени чақнашигача, Миср терма жамоаси тарихидаги энг кучли ҳужумчи саналган Амр Заки ўз интервьюларида Рамазон кунлари одатдагидан яхшироқ тўп сурганини қуйидагича изоҳлаган:
«Гап шундаки, мураббийга рўзадорлик менга халақит бермаслигини исботлаш учун бор кучимни ишга солардим. Ҳайратланарлиси, куч сарфлаганим билан янада кучлироқ мотивация сезардим». Марокашлик Абдулазиз Аханфуф эса фаолиятидаги ягона «хет-трик»ни айнан Рамазонда нишонлаган. У буни руҳият ва эътиқод бўйича мустаҳкам турганига мукофот сифатида қабул қилган.
Миллий жамоаси ЖЧ-2018да қатнашадиганлар орасида аҳолисининг катта қисми Ислом динига эътиқод қилувчи мамлакатлар
Мамлакат
Эрон 99,3
Саудия Арабистони 99,3
Тунис 99,1
Марокаш 98,7
Сенегал 95,0
Миср 90,0
Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20