Қайднома

Қидирув

«Норин» ПРО-Лигадан чиқиб кетиши мумкин...Бугун эса 14-тур ўтказилади

«Норин» ПРО-Лигадан чиқиб кетиши мумкин...Бугун эса 14-тур ўтказилади

  11.06.2018 10:45
  0
  1092
«Норин» ПРО-Лигадан чиқиб кетиши мумкин...Бугун эса 14-тур ўтказилади

ПРО-Лиганинг «А» гуруҳида иштирок этаётган «Норин» жамоасининг аҳволи танг холатда. Ҳаққулободликлар бу кетишда чемпионатдан олиб ташланиши ҳам ҳеч гап эмас. Гап шундаки, жамоа раҳбарияти футболчиларнинг ойлик маош ва мукофот пулларини бермай келмоқда. Натижада футболчилар танаффусга қадар жамоа лагерини тарк этмоқда. Айтишларича, «Норин» жамоаси «Сурхон» билан ўйинга Термизга 11 нафар футболчиси билан сафар уюштирган. 

Бу борада жамоа аъзолари билан суҳбатлашганимизда, улар ҳам буни тасдиқлади. Бош мураббий Вали Келдиевни ҳам агарда вазият шу йўсинда давом этгудек бўлса, афтидан яқин орада «Норин» билан хайрлашиши кутилмоқда. Воқеалар ривожи қандай тус олишини вақт кўрсатади.

Кечаги мақолада эса Наманган вилоятининг яна бир жамоси "Хотира-79" хусусида хабар берилганди. Бу жамоа ҳам айни кунда молиявий қийинчиликлар туфайли ПРО-лига нинг "В" гуруҳида кўнгилдагидек қатнаша олмаяпти...  

Айтганча, Бугун ПРО-лигада 14-тур баҳслари ўтказилади.

14-тур. 11 июнь (душанба)
“А” гуруҳи
18:00 - “Истиқлол” – “Машъал”
Ҳакамлар
: Аҳрол Рисқуллаев, Мўмин Мажидов, Элдор Турсунов.
Назоратчи – Артём Арутюнов.
Комиссар – Бекзод Арипов.  

18:30 - “Хоразм” – “Динамо”
Ҳакамлар: 
Акобирхўжа Шукуруллаев, Дамир Искендеров, Суҳроб Саттаров.
Назоратчи – Набижон Рўзимов.
Комиссар – Родион Кондратьев.

18:30 - “Шўртан” – “Андижон”
Ҳакамлар:
 Илгиз Танташев, Бобир Қодиров, Султонмурод Улфатов.
Назоратчи – Рашид Айтеков.
Комиссар – Бобур Ҳайдаров.  

19:00 - “Сурхон” – “Норин”
Ҳакамлар
: Вадим Агишев, Шавкат Файзиев, Шахнур Юлдашев.
Назоратчи – Алишер Абдуллаев.
Комиссар – Сардор Қудратуллаев.


“В” гуруҳи
17:30 - “Ифтихор” – “Хотира-79”
Ҳакамлар:
 Жасур Мухтаров, Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев.
Назоратчи – Вилоят Наджафалиев.
Комиссар – Муҳаммад Содиқ Содиқ-Оҳунов

18:00 - “Нурафшон” – “Ғиждувон”
Ҳакамлар:
 Олим Талибжонов, Шохруҳ Азамов, Равшан Копадзе.
Назоратчи – Файзулло Хасанов.
Комиссар – Шерзод Ражабов.

18:00 - “Шердор” – “Ёзёвон”
Ҳакамлар
: Султонмурод Абдурахмонов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин.
Назоратчи – Шамил Жумаев.
Комиссар – Комилжон Мирзабоев.

18:00 - “Лабса” – “Локомотив-БФК”
Ҳакамлар: 
Фирдавс Норсафаров, Амал Султонов, Жасур Рустамов.
Назоратчи – Олег Рубаков.
Комиссар – Бахтиёр Намозов.  


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz