Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Демак, газетамизнинг 46-сонида нималарни ўқиш мумкин?
- Кўнилилган қолипларни қўпормоқ даркор ёки бош жамоамизда дуранг ва мағлубиятлар лимити тугади...
Гоҳо шундай дамлар бўладики, ҳеч қаерга сиғмай қоласан киши. Узоқ-узоқларга бош олиб кетишни хоҳлайсан, бироқ қай манзилга боришни билмайсан...
- Марат Бикмаев: «Моддий таъминот асосийси эмас»
Якшанба куни эса чемпионатимиз ўйинлари яна давом эттирилди. Хуллас, 15-тур учрашуви олдидан «Локомотив» ҳужумчиси Марат Бикмаевдан махсус интервью олдик...
- Рақиблар географияси
Миллий жамоамиз шу пайтга қадар КОНМЕБОЛ вакиллари, яъни Жанубий Америка давлатлари термалари билан ўйнаб кўрмаганди. Бошқача айтсак, атиги 10та аъзодан иборат конфедерацияда энг кучсиз ҳисобланадиган Боливия ва Венесуэла термалари ҳам биз учун қўл етмас чўққи эди...
- Осиё (ОФК) имзоси
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИНИНГ ОСИЁ ФУТБОЛИГА БОҒЛИҚ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАРИ
- Аюбхон Нўъмонов: «Ҳечдан кўра кеч бўлгани ҳам яхши»
Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ниятини амалга ошириш учун дадил одимламоқда ва айни пайт турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.
«Лочинлар»нинг мазкур муваффақиятларида шубҳасиз, марказий ярим ҳимоячи Аюбхон Нўъмоновнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Биз Наманган жамоасининг 8-рақамли футболчисидан интервью олдик.
- Ким Шин Вук: «Плей-офф»га ўтишни уддалаймиз…»
Агарда энг бўйдор футболчига алоҳида соврин таъсис этилсами, Жанубий Корея миллий жамоаси ҳужумчиси Ким Шин Вук Россия мундиалида бемалол унга даъвогарлик қиларди...
- Ҳар йўналиш бўйича энг…
Sport24 жаҳон чемпионати-2018 стартини кутишга чидамай, турли йўналишлар бўйича рўйхатнинг олд қаторида турувчи иштирокчиларни алоҳида ажратиб кўрсатди.
- Бештаси бирда
Тушунарлики, жаҳон чемпионати ўтказиладиган йиллар миллий чемпионат якунлари матбуотда одатдагидек тўлақонли таҳлил қилинмайди...
- Валерий Непомняший: «Камерун термасидаги муҳитни Россия жамоасида яратиш имконсиз»
«ССФ» яқинда маҳаллий мутахассис, ўз вақтида Ўзбекистон термасини бошқарган Валерий Непомняшийдан интервью олиб, унинг бугунги Россия миллий жамоаси ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
- Уддабурон диспечер
Мухлисларни мундиал иштирокчилари билан таништиришда давом этаётган «СЭ»нинг навбатдаги ҳикояси Бельгия терма жамоасининг етакчи ўйинчиси Кевин де Брюйнега бағишланади.
- Шунчаки, мультииштирок
Рафаэль Маркес Мексика миллий жамоасининг ЖЧ-2018 учун топширган «заявка»сидан жой олди. Демакки, аввалги 4та жаҳон чемпионатида ҳам «ацтеклар»ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган 38 ёшли «абадий етакчи» фаолияти давомида 5та мундиалда иштирок этган камсонли футболчилар сафига қўшилади...
- Давид Вилья: «MLSда ҳечким ўзини афсона демайди»
Россия термасининг 2008 йилги Европа чемпионатидаги иштироки ёдингиздами? Ўшанда, Швейцария ва Австрия майдонларида кечган баҳсларда русларни фақатгина бўлажак чемпион - Испания термаси енгганди. Ҳар икки мағлубиятга испанлар ҳужумчиси Давид Вильянинг алоқаси бор.
- Футбол модага аралаш
ЖЧ-2018га АТАЛГАН ЭНГ ЧИРОЙЛИ МУҚОВАЛАР
- Марко Асенсио: «Криштиану ва «Реал» бирга бўлиши шарт»
«Реал»нинг ёш ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Асенсио Marca нашри мухбирлари билан суҳбат давомида турли масалалар юзасидан шахсий фикрларини баён этди.
- Мактубингизни олдик: ЕЧЛ ФИНАЛИ - ЧИН ФУТБОЛ
ЕЧЛ-2017|2018 финали кўрсатилган футбол сифати билан ҳар қандай талабчан мухлисни ҳам қониқтирди, менимча. Аввало, ҳар икки финалчини алоҳида эътироф этиш керак...
- Бир миллиард евродан кўп
ЖЧ-2018нинг ЭНГ ҚИММАТБАҲО РАМЗИЙ ЖАМОАСИ
Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20