Қайднома

Қидирув

«Жамоангда Лионель Месси бор экан, исталган ишни амалга оширса бўлади...»

«Жамоангда Лионель Месси бор экан, исталган ишни амалга оширса бўлади...»

  11.06.2018 14:37
  0
  536
«Жамоангда Лионель Месси бор экан, исталган ишни амалга оширса бўлади...»

«Ливерпуль» клуби ва Сенегал терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ал Ходи Диуф ЖЧ-2018да ғалаба қозониши мумкин бўлган терма жамоа номини айтиб ўтди.

«Менинг фаворитларим – Испания ва Германия. Уларда жуда пишиқ жамоа бор, таркиблари гранд клубларда ўйнайдиган жаҳон даражасидаги футболчилар билан тўлдирилган.

Қолаверса, Аргентина терма жамоасини алоҳида кўрсатган бўлардим. Уларнинг таркибида дунёдаги, балки бутун футбол тарихидаги энг яхши футболчи ҳаракат қилади. Жамоангда Лионель Месси бор экан ҳамма ишни амалга оширса бўлади.

Брзилияликлар ҳамиша фаворитлар қаторида бўлишган. Албатта, кучли жамоа, лекин таркибларида Неймар Марсело бўлишига қарамай, олдинги даражадаги Бразилия термаси йўқ» - дейди Диуф.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz