Қайднома

Қидирув

ОФК Ижроқўмининг Тошкентдаги йиғилиши 26 сентябрь куни ўтадиган бўлди

ОФК Ижроқўмининг Тошкентдаги йиғилиши 26 сентябрь куни ўтадиган бўлди

  11.06.2018 21:10
  0
  380
ОФК Ижроқўмининг Тошкентдаги йиғилиши 26 сентябрь куни ўтадиган бўлди

ОФК Ижроқўми йиғилиши октябрь ойида Тошкентда ўтиши маълум қилинганди. Ҳозиргина олинган маълумотга кўра, ОФК ижроия қўмитаси вакилларининг учрашуви янада эртароқ — 26 сентябрда ўтадиган бўлган.

Россия пойтахти Москвада бўлиб турган ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур санага қадар барча ташкилий ишлар ҳал бўлиши юзасидан ОФК президенти Шайх Салмон билан фикр алмашган. 

Қайд этиш керак, айни пайтда футбол оламининг барча машҳур шахслари ЖЧ—2018 очилиши арафасида Москвада бўлиб турибди. Улар 12—13 июнь кунлари ФИФА конгрессида иштирок этади, 14 июнь куни эса Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари иштирокида ўтадиган мундиалнинг очилиш ўйинига бу меҳмонлар ташриф буюради. 

ОФК Ижроқўми йиғилиши Тошкент учун тарихий воқеадир. Қитъа футболининг энг олий меҳмонларини қабул қилиш ЎФАга ишониб топширилгани, ОФК президентининг Ўзбекистонга бўлган ишончини кўрсатиб турибди, дейиш мумкин. 

Ўз навбатида, ЎФА ҳам бу қарорга бежизга келгани йўқ. Ташкилот раҳбарияти алмашгач, Шайх Салмон пойтахтга келиб, Умид Аҳмаджонов билан учрашганди. Ўшанда томонлар келаси йилнинг январь ойида Амирликларда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги давомида ЎФА вакилларининг малака оширишлари, тажриба алмашишлари бўйича ҳамкорликка келишиб олганди.

Ундан олдинроқ ОФК миқёсидаги катта тадбирнинг Тошкентда ўтиши эса айнан ЎФА ходимлари учун мактаб вазифасини ўтаб беради. Шунингдек, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб беради.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz