Қайднома

Қидирув

“Футбол дўстлик учун”: Делегатлар ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди

“Футбол дўстлик учун”: Делегатлар ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди

  12.06.2018 08:46
  0
  572
“Футбол дўстлик учун”: Делегатлар ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА Россиянинг “Газпром” компанияси билан ҳамкорликда “Футбол дўстлик учун” ижтимоий лойиҳасининг 6 мавсумига старт берилгани ва 9 июнь куни Москвадаги “Спартак” клуби академияси майдонида мазкур лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Бу йил “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида дунёнинг 211та мамлакатидан ташриф буюрган 1500 нафарга яқин болалар, миллий ассоциация делегатлари ва журналистлар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистондан мазкур лойиҳада ёш дарвозабон Муслим Абдуманнопов ва ёш журналист Мардон Марупов иштирок этяпти. Лойиҳанинг финал босқичи эртага старт олади ва унда жамоалар бош соврин учун кураш олиб боришади. Бугун, барча иштирокчилар сўнгги машғулотларни ўтадилар.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида “Футбол дўстлик учун” ижтимоий дастурининг миллий ассоциациялар вакиллари ўртасида ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон вакиллари Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Украина делегатларидан ташкил топган жамоада Экваториал Гвинея, АҚШ, Гана, Того, Камерун, Аргентина, Перу, Эквадор ва Колумбия вакилларига қарши баҳс олиб боришди. Унда дўстлик ғалаба қозонди.

Бундан ташқари, кечга яқин расмий делегация аъзолари иштирокида катта матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ҳар бир минтақа вакили “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг асосий қадриятлари ҳақида тўхталди, делегатлар ўзаро миллий совғаларни алмашди.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади – бутун дунёдаги ёш авлод ўртасида дўстлик, тинчлик, турли миллат ва маданият вакилларига ҳурмат каби юксак инсоний тушунчаларни тарғиб қилишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур лойиҳада иккинчи марта иштирок этяпти. Ўтган йили “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида юртимиз шарафини “Локомотив” Тошкент вакили Илёс Аҳмедов (дарвозабон) ва ёш журналист Амир Шарипов ҳимоя қилганди.

 


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz