Қайднома

Қидирув

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВЛАРИ. Бельгия Коста-Рикага имкон қолдирмади Жанубий Кореяда ҳам мағлубият

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВЛАРИ. Бельгия Коста-Рикага имкон қолдирмади Жанубий Кореяда ҳам мағлубият

  12.06.2018 09:47
  0
  481
ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВЛАРИ. Бельгия Коста-Рикага имкон қолдирмади Жанубий Кореяда ҳам мағлубият

ЖЧ-2018 стартига оз қолган пайтда терма жамоалар турнирга таёргарлик кўриш жараёнини давом эттиришмоқда.

Жумладан, кечаги баҳсларда Сенегал терма жамоаси қитъадошимиз Жанубий Корея билан баҳс юритди ва 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 67-дақиқада Ким Ён Гвон ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Конате сенегалликларнинг иккинчи голини урди.

Шунингдек, Бельгия терма жамоаси Коста-Рикага қарши баҳс олиб борди. Голларга бой бўлган баҳсда Европа вакиллари иродали ғалабани қўлга киритишди.

Аввалига Руис ҳисобни очиб, коста-рикаликларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бельгияликлар сафида эса Ромелу Лукаку дубль қайд этган бўлса, Дрис Мертенс ва Миши Батшуайилар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВЛАРИ

СЕНЕГАЛ – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ 2:0 (0:0)

Голлар: 1:0 – 67, автогол Ким Ён Гвон, 2:0 – 90, пенальти Конате.

Сенегал: Ндиай, Сабали, Сане, Ваге, Кулибали, Куяте, Ндиайе, Сарр, Мане, Ньянг (Конате, 46), Сако.

Жанубий Корея: Чо Хён У, Чан Хён Су, Ким Ён Гвон, Ли Ён, Ким Мин У, Ки Сун Ён, Ли Жэ Сун, Ку Ча Чол, Ли Син У, Ким Шин Вук, Сон Хюн Мин.

--------------------------------------------------------------------

БЕЛЬГИЯ – КОСТА-РИКА 4:1 (2:1)

Голлар: 0:1 – 24 Руис, 1:1 – 31 Мертенс, 2:1 – 42 Лукаку, 3:1 – 50 Лукаку, 4:1 – 64 Батшуайи.

Бельгия: Куртуа, Боята (Дендонкер, 66), Вертонген, Менье (Шадли, 46), Алдервейрелд, де Брюйне (Тилеманс, 71), Феррейра Карраско, Витцель, Азар (Дембеле, 70), Мертенс (Батшуайи, 52), Лукаку (Азар, 65).

Коста-Рика: Навас, Акоста, Гонсалес, Овьедо (Кальво, 46), Дуарте, Борхес (Асофейфа, 76), Боланьос (Гусман, 62), Руис (Кэмпбелл, 66), Техеда, Гамбоа (Смит, 66), Уренья (Венегас, 46).

Огоҳлантириш: Гонсалес (44).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz