Қайднома

Қидирув

Давид де Хеа: «Келажагим? Ҳозир бу ҳақида ўйлайдиган пайт эмас»

Давид де Хеа: «Келажагим? Ҳозир бу ҳақида ўйлайдиган пайт эмас»

  12.06.2018 10:37
  0
  471
Давид де Хеа: «Келажагим? Ҳозир бу ҳақида ўйлайдиган пайт эмас»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ва Испания терма жамоаси посбони Давид де Хеа испаниялик журналистларнинг келажаги борасидаги саволларига жавоб беришдан бош тортди.

«Ҳозир жаҳон чемпионати ҳақида ўйлайдиган муҳим палла, келажагим ҳақида эса айни пайтда ўйлаётганим йўқ. Умид қиламанки, Мундиалда яхши иштирок этиб, чемпионликни қўлга киритамиз.

Футбол бу футбол, у ерда минглаб воқеалар содир бўлади. Лекин мен хотиржамликни сақлаб, диққатимни бир жойга жамламоқчиман» - дейди Давид.

Эслатиб ўтамиз, де Хеанинг «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар анчадан бери мавжуд.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz