Қайднома

Қидирув

Карло Анчелотти: «Бразилия терма жамоаси мундиалнинг фаворити ҳисобланади»

Карло Анчелотти: «Бразилия терма жамоаси мундиалнинг фаворити ҳисобланади»

  12.06.2018 13:44
  0
  445
Карло Анчелотти: «Бразилия терма жамоаси мундиалнинг фаворити ҳисобланади»

«Наполи» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2018 олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассиснинг фикрига кўра, Бразилия терма жамоаси мусобақанинг асосий фаворити ва шу билан бирга Хорватия ва Бельгия термаларидан кўп нарса кутишини айтиб ўтди.

«Ўйлайманки, Бразилия терма жамоаси мундиалнинг фаворити ҳисобланади, чунки уларнинг устози Тите жуда ҳам кучли ҳимоя чизиғини қурди ва ажойиб ҳужум чизиғига эга.

Қоидага кўра, ЖЧларининг ғолиб бўлиши учун албатта Аргентина, Германия ва Испания жамоалари ҳам даъвогар бўлишади. Минг афсуски, ушбу рўйхатда Италия йўқ.

Жорий мундиалда сюрприз бўлиши мумкин бўлган жамоалар ҳақида гапирсам, Бельгияни алоҳида таъкидлаган бўлар эдим. Ушбу термадан кўплаб футболчилар Англия премьер-лигасида тўп суради.

Яна шу жумладан Хорватия термасини ҳам айтиб ўтиш мумкин», - дейди Анчелотти.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz