Қайднома

Қидирув

Роналдунинг трансфери нархи қанча?

Роналдунинг трансфери нархи қанча?

  12.06.2018 14:39
  0
  852
Роналдунинг трансфери нархи қанча?

Кўринишидан, «Реал» Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Ҳар ҳолда, El Mundo нашри маълумотларига кўра, клуб президенти Флорентино Перес 33 ёшли португалияликни трансферга қўйиши мумкин. Лекин мадридликлар унинг учун камида 200 миллион евро олишни кўзлашмоқда.

Қўшимча қилинишича, «Реал» ва Роналду ўртасидаги шартномада бундан 5 баравар кўп товон пули кўрсатилган - 1 миллиард евро. Португалиянинг Record нашри эса Криштианунинг «Қироллик клуби»дан кетишга қарор қилгани ҳақида хабар берди.

Marca газетасида ёзилишича, айни пайт мегаюлдузга бир қатор гранд клублар даъвогар - «ПСЖ», «Манчестер Сити», «МЮ», «Бавария» ва «Ювентус».

Айтиш ўринли, Роналду «Реал» сафига 2009 йили қўшилганди ва ортда қолган вақтда 438та ўйинда иштирок этиб, 450та гол урди. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz