Қайднома

Қидирув

Гана футбол ассоциацияси тарқатиб юборилди

Гана футбол ассоциацияси тарқатиб юборилди

  12.06.2018 17:35
  0
  649
Гана футбол ассоциацияси тарқатиб юборилди

Гана ҳукумати мамлакат футбол ассоциациясини тарқатиб юборди.

Бунга ташкилотда коррупция кенг қулоч ёзгани ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм яратилгани сабабдир. Гана Ахборот вазирлигининг маълум қилишича, журналист Анас Аремеяау футбол тузилмасидаги коррупция ҳолатини аниқлаш бўйича суриштирув ўтказган ва фильмда унинг хулосалари эътиборга олинган.

«Ҳужжатли фильмда Гана футбол ассоциацияси фаолиятидаги қинғирликлар акс эттирилган. Хусусан, фирибгарлик, коррупция ва порахўрлик... Полиция фильмда кўрсатилган ҳолатларни тезкор ва батафсил ўрганиш учун барча зарур чораларни кўрди», - дейилади хабарда.

Дарвоқе, 6 июнь куни журналист Анас Аремеяау «12-рақам: очкўзлик ва коррупция оддий ҳолатга айланганда...» номли янги фильмини тақдим этди.

Унда Гана футбол уюшмаси амалдорлари, жумладан, ташкилот президенти Квеси Найантакии коррупцияга аралашиб қолгани айтилади. Эътиборлиси, ҳаттоки, унинг 65 минг доллар миқдорида пора олаётгани акс этган лавҳа ҳам бор.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz