Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: энг, энг, энг... (фотогалерея)

ЖЧ-2018: энг, энг, энг... (фотогалерея)

  13.06.2018 00:12
  0
  3997
ЖЧ-2018: энг, энг, энг... (фотогалерея)

Sport24 жаҳон чемпионати-2018 стартини кутишга чидамай, турли йўналишлар бўйича рўйхатнинг олд қаторида турувчи иштирокчиларни алоҳида ажратиб кўрсатди.

Қуйидаги фотожамланма асосида жаҳон кубогининг энг ёши катта ва кичик, энг бўйи баланд ва паст, энг вазнли ва енгил иштирокчилари билан танишиш имкони бор.

ЭНГ БЎЙДОР ФУТБОЛЧИ

Ловре Калинич (Хорватия) - 201 сантиметр

Бельгиялик Тибо Куртуа ва аргентиналик Федерико Фасионинг бўйи деярли 2 метрга тенг (199 см.). Россияликлар орасида энг улкан гавдали футболчи - Артём Дзюба  196 сантиметрга тенг бўй билан новчаларнинг умумий рўйхатида 15-ўринни эгаллаб турибди.

ЭНГ БЎЙИ ПАСТ ФУТБОЛЧИЛАР

Алберьто Кинтеро (Перу) - 165 сантиметр

Жердан Шакири (Швейцария) - 165 сантиметр

Яҳё ал Шеҳрий (С.Арабистони) - 165 сантиметр

Бўйдорлар рейтингида дарвозабонлар катта устунликка эгалар, бўйи пастлар орасида эса Жанубий Америка вакиллари кўп. Дейлик, мундиалнинг бош юлдузларидан бири Лионель Месси 170 сантиметрга тенг кўрсаткич билан 30-ўриндан пастда.

ЭНГ ВАЗНЛИ ФУТБОЛЧИ

Роман Торрес (Панама) - 99 килограмм

Гарри Кейн (Англия) ва Гарри Магуайр (Перу) кейинги ўринларда - 98 кг. Россиялик Артём Дзюба эса 90 кило тош босади ва у топ-10дан ташқарида.

ЭНГ ЕНГИЛ ФУТБОЛЧИЛАР

Хавьер Акино (Мексика) - 59 килограмм

Муборак Буссуфа (Марокаш) - 59 килограмм

Такеши Инуи (Япония) - 59 килограмм

Жесси Лингард 3 нафар энг енгил вазнли футболчидан атиги 1 килограмм оғирроқ, Дрис Мертенс ва Жоау Моутинью эса тарозида 61 кило тош босишади. Россия термаси сафидаги энг енгил ўйинчи - Антон Миранчук (67 кг.) ушбу рейтингнинг 68-қаторида турибди.

ЁШИ ЭНГ КАТТА ФУТБОЛЧИЛАР

Эссам ал Ҳаддари (Миср) - 45 ёш

Рафаэль Маркес (Мексика) - 39 ёш

Сергей Игнашевич (Россия) - 38 ёш

Тим Кэйхилл (Автралия) - 38 ёш

Фёдор Смолов ва Луис Суарес чемпионатнинг энг ёши улуғ футболчиси дарвозасига гол уришга уринишади, агар у майдонга тушса, албатта. Эссам ал Ҳаддари 45 ёшига қадар Африка Миллатлар кубогида зафар қучди ва яна турли даражадаги 36та совринга эга чиқди, аммо унга ЖЧда ўйнаш насиб этмаганди.

Мана, Миср фахри ушалмасдек кўринган орзусига яқин турибди. Фақат майдон ўйинчиларини олсак, тиниб-тинчимас Рафа Маркес ЖЧ-2018нинг энг «қари» иштирокчисидир. Россия турнири мексикалик фахрий учун фаолиятидаги 5-жаҳон чемпионати ҳисобланади. Диққатга сазовор томони, у аввалги 4та турнирда ҳам майдонга «ацтеклар» сардори сифатида тушган.

ЭНГ ЁШ ФУТБОЛЧИ

Даниэль Арзани (Австралия) - 19 ёш

Килиан Мбаппе 7 ёшида Эрондан Мельбурнга кўчиб ўтган (албатта, оиласи билан) Арзанидан атиги 15 кун катта. Шунингдек, марокашлик Ашраф Ҳакими («Реал») ва англиялик Александр-Арнольд («Ливерпуль») ҳам Мбаппе каби 1998 йили туғилган.

ЖЧНИНГ АСОСИЙ КЛУБЛАРИ

«Манчестер Сити» (Англия) - 16 нафар

«Реал» (Испания) - 15 нафар

«Барселона» (Испания) - 14 нафар

Ҳаттоки, 2та «Ал-Аҳли» (Миср ва Саудия Арабистониники) биргалашиб ҳам ЖЧга «Манчестер Сити»чалик кўп футболчи юбормади.

Эдерсон Мораес, Данило, Фернандиньо, Габриэль Жезус, Кайл Уокер, Фабиан Делф, Жон Стоунз, Раҳим Стерлинг, Венсан Компани, Бенжамин Менди, Николас Отаменди, Серхио Агуэро, Илкай Гюндоган, Кевин де Брюйне, Бернарду Сильва ва Давид Сильва — булар Россия мундиалида қатнашадиган «шаҳарликлар».

Яна Германия термаси бош мураббийи Йоахим Лёв иқтидорли Лерой Санени сўнгги паллада таркибдан четда қолдирганини эслатиш ўринли.

ЖЧНИНГ АСОСИЙ ЛИГАЛАРИ

Англия Премьер-лигаси - 124 нафар

Испания Примероси - 81 нафар

Германия Бундеслигаси - 67 нафар

Вакиллик бўйича рўйхат УЕФА рейтингидан асло фарқ қилмайди. Тўғри, бунисида АПЛ мутлақ етакчи. Умуман, Англия элит дивизиони ЖЧга 100 нафардан кўп футболчи жўнатган ягона лигадир.

ЖЧНИНГ АСОСИЙ ИСМЛАРИ 

Хосе|Жозе - 8 нафар

Луис - 7 нафар

Аҳмад, Муҳаммад, Карлос - 6 нафардан

Жаҳон чемпионатига RT телеканали эксперти сифатида келадиган Жозе Моуриньони ҳисобга олмаганда ҳам, Josе исми етакчи - 8 нафар.

ЖЧНИНГ АСОСИЙ ФАМИЛИЯЛАРИ

Сильва - 7 нафар

Родригес - 6 нафар

Ким - 5 нафар

Бразилия термасида Тьяго Сильва, Испания термасида эса Давид Сильва. Хуллас, Silva белгиси остидаги чемпионат...

Мақолани тайёрлашда ФИФА томонидан эълон қилинган ЖЧ иштирокчиларининг расмий рўйхатидан фойдаланди.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz