Қайднома

Қидирув

Real Madrid Foundation Clinic. Навбат 2004-2005 йилда туғилган спортчиларга

Real Madrid Foundation Clinic. Навбат 2004-2005 йилда туғилган спортчиларга

  12.06.2018 16:40
  0
  496
Real Madrid Foundation Clinic. Навбат 2004-2005 йилда туғилган спортчиларга

“Реал Мадрид” клуби мураббийлари Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висентеларнинг Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича юртимизга ташрифининг иккинчи хафтаси ҳам бошланди.

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтаёган машғулотларда 2004-2005 йилда туғилган болаларга “Қироллик клуби” мутахассислари “Реал Мадрид” академияси методикаси асосида машғулотлар олиб боришмоқда. Мастер классларнинг биринчи ҳафтасида 2006-2007 йилда туғилган болалар испаниялик мутахассислардан сабоқ олдилар.

Биринчи ҳафтада бўлгани сингари амалий дарсларда республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ёш футболчилар тўпни майдонда олиб юриш, тўп билан муомала қилиш, майдонда тўғри позиция танлай олиш, югуриш техникаси, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш каби йўналишларда дарс олмоқдалар. Мастер класслар давомида “теннисбол” машғулоти ҳам ўтказилмоқда.

“Реал Мадрид” академияси мураббийларининг юртимизга ташрифи 16 июнь куни ниҳоясига етади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz