Қайднома

Қидирув

Кеча Анвар Бердиев юбилей учрашувини ўтказди

Кеча Анвар Бердиев юбилей учрашувини ўтказди

  13.06.2018 14:05
  0
  143
Кеча Анвар Бердиев юбилей учрашувини ўтказди

Pepsi Суперлиганинг 15-турида “Нефтчи” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда фарғоналикларнинг афсонавий футболчиси Анвар Бердиев фаолиятидаги расмий 500-баҳсида иштирок этди. Шу вақтга қадар тажрибали ҳужумчи Ўзбекистон чемпионатларида 499 та учрашувда иштирок этди.

Айтиш керакки, футболчи мазкур ўйинларнинг кўплаб қисмини қадрдон жамоаси бўлмиш, “Нефтчи” сафида ўтказган ҳамда ўзининг тўпурарлик салоҳияти, бектакрор ўйинлари билан нафақат фарғоналик балки бутун ўзбекистонлик мухлисларнинг қалбидан ўчмас из қолдирди. 

40 ёшли ҳужумчининг  500-баҳси “Ўзбек Элклассико”си ҳисобланмиш “Пахтакор”га қарши баҳсга тўғри келди. Ҳужумчи мазкур ўйинда заҳирадан майдонга тушди ва “Нефтчи” учун муҳим бўлган голга муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг стадионда футболчини жамоадошлари 500 рақами туширилган футболка билан табриклашди.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz