Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2026 қаерларда бўлиб ўтиши маълум

ЖЧ-2026 қаерларда бўлиб ўтиши маълум

  13.06.2018 17:30
  0
  234
ЖЧ-2026 қаерларда бўлиб ўтиши маълум

ФИФА ташкилотининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси 2026 йилги жаҳон чемпионати қаерда ўтказилиши ҳақида расмий маълумот берди.

Унга кўра, ЖЧ-2026 мусобақасига бирданига учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Маълумот учун, ЖЧ-2018 мусобақаси Россияда бўлиб ўтади. ЖЧ-2022 эса Қатарда ўтказилиши тасдиқланган.

Қайд этиб ўтиш лозимки, бунгача хеч қачон учта мамлакатда жаҳон чемпионати ўтказилмаган. Мезбонлик учун номзодларни танлашда Европа ва Осиё мамлакатларидан номзодлар қабул қилинмаган. Чунки, яқинда старт оладиган Мундиал Россияда, 2022 йилги жаҳон биринчилиги эса Қатарда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz