Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: эртанги ўйинларни қайси ҳакамлар бошқаради?

ЖЧ-2018: эртанги ўйинларни қайси ҳакамлар бошқаради?

  14.06.2018 10:32
  0
  831
ЖЧ-2018: эртанги ўйинларни қайси ҳакамлар бошқаради?

ФИФА матбуот хизмати хабарларига кўра, Мундиалнинг 15 июнь кунги ўйинларига ҳакамлар тайинлади.

Унга кўра, Миср – Уругвай учрашувини Бьорн Куйперс бошқариб боради, унинг учун ушбу мундиал иккинчиси ҳисобланади. 45 ёшли голландиялик мутахассис икки маротаба (2013 ва 2018) Европа лигаси финалини ва ЕЧЛ финалини (2014) бошқаришга улгурган.

Европанинг сўнгги икки жамоалари ўртасидаги Португалия ва Испания ўйинни италиялик Жанлука Роккига ишониб топширилди. 2004 йилдан буён Италия «А» серия ўйинларини бошқариб келаётган ушбу ҳакам 2012 йили Лондонда 1/2 финал ўйинини бошқарган.

Марокаш ҳамда қитъадошимиз – Эрон терма жамоаси ўртасидаги учрашувни эса, туркиялик ҳакам Жюнейт Чақир ўз ёрдамчилари билан бошқарадиган бўлди.

Ушбу ҳакам Бразилиядаги мундиалнинг 3та баҳсида ишлаган, шу жумладан Голландия - Аргентина ўйинини бошқарганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz