Қайднома

Қидирув

Агент: «Марсьяль «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмоқчи»

Агент: «Марсьяль «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмоқчи»

  14.06.2018 14:37
  0
  131
Агент: «Марсьяль «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмоқчи»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Антони Марсьяль жамоани тарк этиш истагида. Бу ҳақида унинг агенти Филипп Ламболи хабар бермоқда.

- Барча йўлларни ўйлаб кўрган ҳолда, Антони «Манчестер Юнайтед» клубини тарк этмоқчи. Бунга жуда кўплаб сабаблар мавжуд, лекин бу ҳақида гапиришнинг вақти эмас. Антони кейинроқ оммага чиқиш қилиб ҳаммасини тушунтириб беради.

Клуби унинг кетишини истамаяпти ва шартнома узайтиришни хоҳламоқда, лекин биз бир неча ойдан буён келишувга эриша олмадик.

Ўйлайманки, «МЮ» каби дунёнинг йирик клуби битта футболчи билан 8 ой шартнома борасида музокара олиб бориб келишувга эриша олмаса, демак бу футболчи унинг учун муҳим эмас.

Антонининг «МЮ» билан шартномаси бор ва у клубнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилади. Лекин мижозим клубни тарк этишни истамоқда. Бу ўйлаб кўрилган қарор.

У шунчаки ўйнашни истамоқда. Мураббий билан муносабат энг биринчи ўринда туради, - дейди футболчининг агенти.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz