Қайднома

Қидирув

ЖЧ белгиси – ёрқин соч турмаглари… (Фотогалерея)

ЖЧ белгиси – ёрқин соч турмаглари… (Фотогалерея)

  15.06.2018 00:25
  0
  2438
ЖЧ белгиси – ёрқин соч турмаглари… (Фотогалерея)

Футбол азалдан инсонлар имиджи, умуман, мода оламига озми-кўп таъсир ўтказиб келган.

Дейлик, юлдуз футболчилар охирги йилларда соч турмаги ва соқол ўстириш орқали ҳам диққатни ўзларига тортишмоқда. Табиийки, турли-туман соч турмаклари орасида ўта ёрқинлари ҳам бор, албатта.

Ҳаётда ҳар ким ўзгачароқ кўринишни истайди ва шу маънода айтсак, бошидаги сочлар ёрдамида қандайдир ғалати «манзара» ҳосил қилувчи футболчини тушуниш керакдир, балки.

Мана, кўплаб футболчилар фаолиятида энг муҳим воқелик бўлиши кутилаётган нав­батдаги жаҳон чемпионати ҳам старт олди. Ҳаммага маълумки, ўйинчи учун ўзини намоён этишнинг энг яхши йўли - бу майдонда яхши тўп суриш

Бироқ кўзга ташланишда ташқи қиёфа заррача аҳамият касб этмаслиги ҳақида гапириш эндиликда унча тўғри эмас.

Футболда эса супермодага айланган бўйинбоғ билан ҳайратланишнинг иложи йўқ: барчанинг формаси деярли бир хил шаклда. Шундай экан, соч турмаги футболчи учун алоҳида кўзга ташланишнинг энг осон воситаси саналади.

Тахмин қилиш мумкинки, баъзи ўйинчилар ЖЧ-2018га махсус соч турмаги тайёрлашган. Championat.соm сайти ижодкорлари эса янги ижод намуналарини кўрмай туриб, SCHEGOL барбершопи ёрдамида мундиалнинг энг ёрқин 10та соч турмагини танлашди.

Поль Погба (Франция)

Пауло Дибала (Аргентина)

Жерар Пике (Испания)

НЕЙМАР (Бразилия)

Леонель МЕССИ (Аргентина)

Маркос Рохо (Аргентина)

Криштиану РОНАЛДУ (Португалия)

Бруну Алвеш (Португалия)

Тони КРООС (Германия)

Муҳаммад ал Ненни (Миср)

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz