Қайднома

Қидирув

Президентимиз ЖЧнинг очилиш маросимида иштирок этиб қайтди

Президентимиз ЖЧнинг очилиш маросимида иштирок этиб қайтди

  15.06.2018 10:54
  0
  611
Президентимиз ЖЧнинг очилиш маросимида иштирок этиб қайтди

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 июнь куни Москвага ташриф буюрди. Президент матбуот хазматининг хабар беришича, давлатимиз раҳбари ушбу мамлакатда бўлиб ўтаётган футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди.

Шавкат Мирзиёев «Лужники» олимпия комплексида ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Мазмунли ғоявий ечим, ноёб техник имкониятлар асосида тайёрланган тантанали тадбир томошабинларга катта завқ бағишлади. Машҳур эстрада юлдузлари жўрлигида жаҳон чемпионатининг расмий қўшиғи ижро этилди. Бутун дунёдан келган мухлислар футбол оламининг энг нуфузли мусобақасида иштирок этаётган мамлакатлар жамоаларини қутлади.

Президентимиз олий мартабали меҳмонлар қаторида Россия ва Саудия Арабистони миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилди. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан самимий мулоқотлар ўтказди. Президент Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Тошкентга қайтиб келди.

Ундан сўнг аренада санъаткорлар чиқиш қилишди.

Фото: LIFE

Маросимни британ хонандаси Робби Уильямс очиб берди ва бир нечта машҳур қўшиқларини куйлади.

undefined

Шунингдек, майдонга Россиянинг опера хонандаси Аида Гарифуллина ҳам чиқди.

Фото: РИА Новости/Виталий Белоусов

Маросим давомида стадионда «Love» ва «Welcome» сўзлари пайдо бўлди.

ЖЧнинг Ростов-на-Донулик элчиси Виктория Лопирева майдонга турнирнинг расмий тўпини олиб чиқди ва ўйиннинг рамзи бўлган бўри Забивака ва футболчи Роналдо биринчи бўлиб уни майдонга оширишди.

undefined

Очилиш маросими Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг нутқи билан якунланди.

Фото: РИА Новости/Алексей Филиппов

 

 


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz