Қайднома

Қидирув

Футбол модага аралаш ёки ЖЧ-2018га аталган энг чиройли муқовалар (фотогалерея)

Футбол модага аралаш ёки ЖЧ-2018га аталган энг чиройли муқовалар (фотогалерея)

  16.06.2018 16:17
  0
  1903
Футбол модага аралаш ёки ЖЧ-2018га аталган энг чиройли муқовалар (фотогалерея)

Франциянинг спорт ва мода (дизайн)га ихтисослашган нашри ўз муқовасини бу сафар марҳум дарвозабон Лев Яшин сурати билан безади. Журналнинг ички саҳифаларида ҳам афсонавий дарвозабоннинг бетакрор услуби ва образи ҳақида мақола берилди.

Диққатни тортадиган жиҳати, унинг сарлавҳаси кирилл ҳарфларида ёзилди. Хўш, яна қайси нашрлар муқовасини жаҳон чемпионатига аталган энг зўр «ташвиқот» сифатида келтириш мумкин?

VOGUE Hombre (Мексика). Мексикада чиқадиган VOGUE муқовасига турли даражага мансуб моделлар (смокингда) зеб беришди. Журналда шунинг баробарида футбол ва жаҳон чемпионати ҳақида етарлича маълумот ҳам тақдим этилди.

PAPER (АҚШ). G.O.A.T. - бу Greatest of all time. Маъноси - барча замонлар учун энг буюк. Гап Лео Месси ҳақида кетмоқда...

So Foot (Франция). Футбол йўналишига ихтисослашган Франция журнали ўз муқовасида 5 терма жамоани алоҳида улуғлади. Аниқроғи, янги сон муқовасига Лионель Месси, Криштиану Роналду, Поль Погба, Неймар ва Муҳаммад Салоҳ суратлари танланди.

Sports Illustrated (АҚШ). Америка журнали бир неча ҳафта давомида ўз муқоваси воситасида жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоаларни таништириб чиқди. Қизиғи, Мексика термаси «Американинг бошқа жамоаси» сифатида тақдим этилди.

11 Freunde (Германия). Немислардан антиқа ёндашув: журналнинг июнь ойи сони муқовасида Йоахим Лёв, Матс Хуммельс ва Месут Озил тарихий шахслар - Владимир Ленин, Фридрих Энгельс ва Карл Маркс қиёфасида.

TATLER (Россия). Аёллар журналининг июнь ойи сони учун машҳур модель - Алессандра Амброзио суратга тушди. У Россия терма жамоаси расмий либосини намойиш этиш баробарида ЖЧда Неймарни воқеа жойида қўллаб-қувватлаб туришини яширмади.

FourFourTwo (Ж.Корея). Корейслар оддий йўлдан боришни маъқул кўришди. Яъни муқовага Ж.Корея миллий жамоасининг бош юлдузи Сон Хюн Мин суратини танлаб қўя қолишди.

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz