Қайднома

Қидирув

“Хўжанд”да футболчиларнинг маоши 500 доллар, мукофот пули 100 доллар эди

“Хўжанд”да футболчиларнинг маоши 500 доллар, мукофот пули 100 доллар эди

  17.06.2018 16:31
  0
  799
“Хўжанд”да футболчиларнинг маоши 500 доллар, мукофот пули 100 доллар эди

Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси сафида тўп сурган футболчимиз Фурқат Ҳасанбоев яқинда ортга қайтди. Шу йилнинг февраль ойида мазкур клубнинг расман аъзосига айланган ҳимоячининг афсуски у ердаги фаолияти узоққа чўзилмади. Гап шундаки, яқинда “Хўжанд” тўрт нафар футболчиси билан хайрлашгани эълон қилинганди ва уларнинг орасида Ҳасанбоев ҳам бор.

- У ерда мураббийнинг тактикасига мос тушмадим шекилли. Шу боис охирги пайтларда у қадар ўйин амалиётига эга бўла олмаётгандим. Бир сўз билан айтганда, мураббий билан ўртамиздаги муносабат кўнгилдагидек эмасди. Шу сабаб туфайли у ердан кетдим. Аслида мени “Хўжанд”га олдинги ишлаган мураббий таклиф қилганди. Кейинчалик у ишдан кетди ва ўрнига бошқаси келди. Натижада янги келган мураббий билан чиқиша олмадик, - дея кетишининг сабабини изоҳлади, Фурқат.

Шу ўринда Тожикистон чемпионатида маълум вақт ўйнаган футболчимиз у ердаги таассуроти ва савияси ҳақида ҳам шундай деди:

- Тўғрисини айтсам, Тожикистон чемпионатининг савияси паст. Ҳар холда бизнинг футбол билан солиштириб бўлмайди. Албатта, у ердаги фаолиятимдан унчалик қониқмадим. Ҳа, бошида мен учун ҳаммаси яхши кетаётганди, аммо кейинчалик воқеалар ривожи ўзгариб кетди. У ерда мени ўзига жалб қилган ҳолда ҳайратланарли нарса ҳам бўлмади.

Шу ўринда Фурқат Ҳасанбоевдан Тожикистон чемпионатида футболчиларга қанча миқдорда ойлик маош тўланиши ҳақида сўраганимизда дангал жавоб берди:

- У ерда ойлик маошлар кам. Легионер ўйинчилар учун 400-500 АҚШ доллари атрофида пул тўлашади. Бу эса анча оз. Шахсан менинг ойлигим 500 доллар эди. Мукофот пули эса фақат 100 долларни ташкил этади. Лекин клуб мен билан барча ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга оширди. Қарздорликлар қолмади.

Шуни ҳам айтиш керакки, “Хўжанд” клуби ОФК Кубогида иштирок этди. Фурқат Ҳасанбоев ҳам ушбу мусобақада илк бор иштирок этишга эришди.

- Жамоанинг олдига қўйилган асосий вазифа ОФК Кубоги гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиш эди. Мен ҳам “Хўжанд” таркибида иккита ўйинда майдонга тушдим. Тўғриси, ОФК Кубогидан мен учун ажойиб хотиралар қолди.

Шуҳратбек Жўраев суҳбатлашди


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz