Қайднома

Қидирув

Валерий Непомняший: «Черчесов меҳнатлари самарасини кейинги ўйинларда ҳам кўрамиз»

Валерий Непомняший: «Черчесов меҳнатлари самарасини кейинги ўйинларда ҳам кўрамиз»

  18.06.2018 06:12
  0
  507
Валерий Непомняший: «Черчесов меҳнатлари самарасини кейинги ўйинларда ҳам кўрамиз»

«ССФ»нашри яқинда россиялик мутахассис, ўз вақтида Ўзбекистон термасини бошқарган Валерий Непомняшийдан интервью олиб, унинг бугунги Россия миллий жамоаси ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

- Жаҳон чемпионати бошланиши арафасида ўтказилган матбуот анжуманларида журналистлар Россия термаси борасида хавотирларини яширишмаганди.

- Шунча ўйинларда ғалаба қозонолмадик, рақамлар ёқимсиз. Аммо термамизнинг имкониятларига пессимистик назар билан қарамаяпман, сабаби, таркибимизда РФПЛнинг энг яхши ўйинчилари бор, чемпионатимиз ҳам дунёда ўз обрўсига эга.

Демак, миллий жамоамизга ишониш учун асослар етарли: айниқса, гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинида. Албатта, бу учрашувларда осон бўлмайди.

- Дастлабки ўйинлар?

- Саудияни енгдик, Мисрни ҳам ютишга қодирмиз. Ҳамма гап мураббийларнинг футболчиларни руҳан тайёрлашида. Қолгани жамоанинг босимни енгиб, ҳақиқий потенциалини намойиш этишига боғлиқ.

- Чемпионати стартидан олдин миллий жамоани ҳамма танқид қилаётганди: ишқибозлар сўровларда терманинг гуруҳдан чиқолмаслигига оммавиз тарзда овоз бериб, фахрий футболчилардан бири Станислав Черчесов бошчилигидаги мураббийлар штабини ҳайдаш кераклигини айтганди. Бундай ҳолатда стрессдан чиқишда ёрдам берадиган дори борми?

- Ҳеч кимни ҳайдаш шартмас, бу каби муносабат самара келтириши ҳам мумкин. Мураббий вазиятни тўғри баҳолаб, кийиниш хонасида бундан унумли фойдаланса бўлади. Аммо тўлиқ ишончсизлик - жамоа учун хавфли.

Ишончим комилки, футболчилар ҳаммасини ўқишади, эшитишади. Шу боис кўпинча руҳий тайёргарликка урғу берамиз. Йигитлар ортиқча гап-сўзларга эътибор қаратишмайди, деб умид қиламиз.

Ахир қарама-қарши ҳолатлар ҳам учраган-ку: Евро-2012 арафасидаги ўртоқлик ўйинида Италия тор-мор этилганда барча хурсанд бўлганди. Чемпионат бошлангач эса ҳаммаси тугади.

Шундай экан, турнирдан олдин қайд этилган натижалар катта аҳамият касб этмаслигини тушуниш даркор. Биз кучсиз эмасмиз, шунчаки, руҳий ҳолат бўйича ишлаш керак.

- Дарҳақиқат, агар ҳамма вазиятдан бохабар бўлиб турса, хавотирланишга асос топилади. 1990 йили сиз Камерун термаси билан ЖЧ чорак финалига қадар борганингизда, интернетсиз анча осон бўлгандир?

- (Кулади.) Камерун термасидан мамлакат нима кутаётганини интернетсиз ҳам билишарди. Ахир ўшанда жамоа Африка кубогининг амалдаги ғолиби эди. Боз устига, мукофот пуллари камлиги сабаб иш ташлаш эълон қилинганди.

Аммо охир-оқибат жамоага шундай дедим: «Сиз вазифангизни бажариб, қаҳрамонлик кўрсатдингиз. Энди майдонда хурсандчилик қилинг, ўзингиз билганингизча ўйнанг». Улар худди шундай қилишди.

- Россия термасида ҳам худди шундай муҳит яратишнинг имкони борми?

- Афсуски, бу имконсиз. Учрашувдан аввал «Ўз ўйинингизни қилинг», десангиз, айтганларингиз ҳавога совурилиши турган гап. Ҳаяжонни тасаввур қилинг, ҳамманинг асаби таранглашади. Аввалдан тўғри тайёрланиш керак эди, ўйинчилар имкониятларини таҳлил қилиш учун вақт етарли бўлди.

Турнир давомида аввалдан аниқланган таркиб билан чекланиш ярамайди, қайсидир футболчига жой кафолатланиши нотўғри бўлади. Вазиятни нигоҳлардан уқиб, кимнинг кўпроқ тайёр эканини аниқлаш муҳим.

Миллий жамоа либоси ўйинчига мос тушиши шарт - кенг ҳам, тор ҳам бўлмаслиги керак. Термада клубдагига нисбатан кучлироқ тўп суриш ҳам ўзига яраша истеъдод саналади.

Аксинча ҳолатлар бўйича мисолларни ҳам келтиришим мумкин, аммо Черчесовнинг ихтиёрида аниқ тўхтамга келиш учун етарлича вақт бўлди. Умид қиламанки, унинг меҳнатлари самарасини кейинги ўйинларда ҳам кўрамиз.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz