Қайднома

Қидирув

Мундиалдаги илк ўйинига тайёргарлик кўраётган «сичқон боласи» ҳақида

Мундиалдаги илк ўйинига тайёргарлик кўраётган «сичқон боласи» ҳақида

  18.06.2018 06:47
  0
  1066
Мундиалдаги илк ўйинига тайёргарлик кўраётган «сичқон боласи» ҳақида

Панама термасининг уй учрашувларида мухлислар Блас Пересни «Su-Per-Ra-Ton!» ҳайқириғи остида қарши олишга ўрганишган. Аниқроқ айтганда, ушбу футболчининг жуссаси сабаб «Кучли сичқон боласи» деб аташади.

У бундай тахаллусни илк марта 17 ёшида «Панама Вьехо» стадионида олган. Унинг голни нишонлаш одати ҳам ўзгача: Перес чўккалаб, қўлини бошига шох қилиб қўяди - бу оиласига қаратилган ўзига хос ишора, чунки Бласнинг отасини «буқа» деб чақиришарди.

Орадан 20 йил ўтиб, улғайганига қарамай, Переснинг «Кучли сичқон боласи» тахаллуси ҳамон сақланиб турибди. Асосан ёши катта футболчилар ўрин олган Панама термасида Блас энг тажрибалиси саналади: унинг ёши 37да, бугунги кунгача миллий жамоада 117та ўйин ўтказиб, мамлакат тарихидаги энг яхши тўпурар мақомига эришган.

Аксарият панамаликларга хос ватанпарварлик туйғуси эса Пересдаги мотивацияни янада оширади. «Одамларсўрашади: «НимагатананггаПанамабайроғиничиздиргансан? Ақлдан озибсан». Йўқ, менга бу ҳақиқатан ҳам ёқади. Ўз юртимни жуда севаман». Суратнинг тагида Panameco - панамалик ёзуви ҳам бор.

Панамадан катта футболга кириб бориш жуда мушкул - ЖЧ-2018га йўл олган термада Европа клубларида тўп сурадиган футболчилар йўқ, жамоанинг энг яхши ўйинчилари эса MLSда асосан захира ўриндиғида ўтиришади. Блас «Кўҳна қитъа»да бир йил тўп суришга улгурган.

2007 йилнинг ёзида уни «Эркулес» ўз сафига қўшиб олганди. Переснинг «Депортиво Кукута» таркибида Либертадорес кубогида кўрсатган ўйинларидан ёрқин таассурот олган жамоа вакиллари унинг трансферига 1,1 млн. евро сарфлашди.

Бу клуб учун рекорд сумма ҳисобланганди. «Эркулес» мухлислари эса таништирув маросимида Бласни анъанавий ҳайқириқ - «Su-Per-Ra-Ton!» билан қарши олишди. Ярим йилдан сўнг Перес трансферга қўйишларини сўради, чунки уйига яқин жойда тўп суришни хоҳлаганди.

Испания ва БААни ҳисобга олмаганда, қаҳрамонимиз асосан Марказий ва Жанубий Америка лигаларида фаолият юритди. Ҳаттоки, MLSга кўчиб ўтаётганида ҳам Блас туғилиб-ўсган масканига яқин ҳудудда бўлишга интилди - шу боис Далласни танлаб, испан тилида сўзлашувчи жамиятга тезда мослашди.

Дарҳақиқат, Перес ўз юртига жуда боғланиб қолган. «Панама Вьехо»да дебют қилишидан икки йил аввал Блас Сан-Мигелитода автомобиллар ювиш билан шуғулланиб, шу тариқа қашшоқ оиласига кўмаклашди.

Бу пайтда футболчиликка қадам қўйишига ишончи комил эмасди - мактабда Пересни яхши камончи дея эътироф этиб, Панама термасининг бўлажак юлдузини футболдан чалғитишарди.

Ҳаттоки, қаҳрамонимиз миллий жамоа шаънини муносиб ҳимоя қилганда ҳам мамлакатда уни ёмон кўрувчилар топилди. 2009 йили Ла-Чоррера шоссесида Бласга ҳужум уюштирилди - бир автомобиль ёндан, иккинчиси эса ортдан зарба берди.

Перес амаллаб яширинди, жароҳат ва муштлашувдан қутулди, аммо ўша паллада машинаси яроқсиз ҳолга келганди. Панамада мазкур ҳолатнинг суиқасд эканлиги кенг ёритилди. Блас эса шундан кейин ҳам мамлакатига содиқлигини йўқотмади.

Переснинг обрўсини тоза дейиш қийин. MLSда матбуот уни фақат голлари билан ёдга олмади - бир қарасангиз, тирсаги билан «Сиэтл Саундерс» футболчисининг бошини ёрган бўлса, кейинги сафар қўполлик ишлатиб, рақибига зарба берар, сўнг ўзи ерга ётиб оларди.

Бласнинг айтишича, унинг оиласини Далласда кутиб олишаркан, бундай оғир-босиқ одамнинг майдонда қандай қилиб буқага айланиб қолишини тушунишмаган. «Менҳамишағалабақозонишниистайман. Ҳар доим курашаман. Балки четдан бироз қўполдек туюларман. Ҳа, мен шундайман. Ёшлар мендан намуна олишларини хоҳлайман», - деганди Перес «Даллас»да ўйнаётганида.

Тўғри, Бласдаги қўполлик 37 ёшида ҳам сақланиб қолди. Жорий йилнинг март ойида Панама Дания билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушганида, Перес Каспер Шмейхелнинг кўкрак қисмига тепди. Дарвозабон ўрнидан туриб, бақирганча рақибига яқинлашганида, Блас симуляция ишлатиб, ерда ётганди.

Ҳакам вазиятни тўғри баҳолаб, Пересга қизил карточка кўрсатди. Бу Бласнинг фаолиятидаги тўққизинчи четлатиш эди. Футболчининг қўполлигини инобатга олса, бу кўрсаткич бироз камдек туюлади.

Яшил майдон ташқарисида Перес мутлақо бошқа одамга айланади. Рафиқаси ва уч фарзанди билан яшайди, икки ўғлини профессионал футболчи сифатида тарбиялаш ниятида. Уларни «Даллас» академиясига олиб бориши ҳамоно, бошқа болалардан дарҳол ажратиб олишди.

«Тўққиз ёшли ўғлида 12 ёшлилардаги интеллект мужассам. У тўп ортидан бошқалар каби югурмайди», - деганди таълим маскани мураббийи Жон Томас тўнғич Перес ҳақида. Ўша интервьюдан сўнг уч ой ўтди, Бласнинг ўғиллари ҳамон футболчилик фаолиятини давом эттиришмоқда: тез орада уларни Панама термасида кўриб қолсак, асло ажабланмаймиз.

Перес Сан-Мигелитодаги уйига қайтарган, биринчи навбатда онасини йўқлаб, севимли таоми - гуручли товуқ гўшти истеъмол қилади. Волидасига пул масаласида ёрдамлашиб туради. Отаси 2014 йили вафот этган. «У ҳамиша мени қўллаб-қувватлаган, ҳаттоки, ҳеч ким менинг футболдаги келажагимга умид билдирмаётганда ҳам. Отам ҳамиша миллий термада ўйнашимни хоҳлаган», - дейди Перес.

Блас ҳамма ерда ўзига хос режа тузиб, унга амал қилади. У фақатгина Уругвайнинг «Насьональ» клубида гол урмади, мазкур жамоадаги рақобатда бошқа бир буюк сайёҳ - Себастьян Абреуга имкониятни бой берди.

Перес «Даллас» мухлислари учун афсонага айланган, уч мавсум давомида у «гол+пас» тизимидаги кўрсаткичларини яхшилаб борди (9+4, 11+4, 11+7). Аммо ҳеч қайси клубда Панама термасига бўлгани каби таъсир ўтказмаган.

«Биринчинавбатда, уклубиэмас, бизнингетакчимизҳисобланади, - дейди миллий жамоа бош мураббийи Эрнан Дарио Гомес. - Уғалабалар, мағлубиятлар, қийинчиликларникўрди, аммоҳечқачонтаслимбўлмади».

Ўз юрти, яқинлари ва қадрдон гўшаларни севиши Пересни терма жамоа учрашувларида икки карра кўпроқ куч билан тўп суришга ундайди. 37 ёшли форвард майдонда ҳамон катта ҳажмдаги ишни бажаради, тезкорлик кўрсатади, прессингда фаол, ҳаммасига мотивацияси етарли.

Сўнгги йилларда Блас термада кўп тўп киритмаяпти, аммо унинг голлари муҳимлигини унутмаслик даркор. Икки йил аввал Панама терма тарихида илк бор Америка кубогида қатнашиб, гуруҳда Боливия, Аргентина ҳамда Чилига рақиблик қилди. Перес у ерда ҳам тарихга кирди - панамаликларнинг мазкур турнирдаги илк голи муаллифига айланди.

Жаҳон чемпионатида арафасида Блас ўзига хос ҳазил ишлатди: мамлакат тарихидаги энг яхши тўпурари Луис Техедадан ўзиб кетгандагина термадаги фаолиятига якун ясашини билдирди.

Переснинг ёши 37да, Техеданики эса 36да, ҳар иккисининг ҳисобида 43тадан гол бор, ҳар иккиси мундиалда Панама миллий жамоасини ғалабалар сари ундашга шайланган.

«Кўпчиликнингфикрича, бизқарибқолганмиз. Аммо рақиблар дарвозасини ишғол қилсак, бундай фикрлар аҳамиятини йўқотиши тайин», - дейди Перес.

Агар Блас Бельгия ёки Англия термаларига қарши баҳсда тўп киритса, ҳеч ким қаршилик қилмаса керак.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz