Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Бразилия ғалабани сақлаб қола олмади

ЖЧ-2018: Бразилия ғалабани сақлаб қола олмади

  18.06.2018 01:07
  0
  500
ЖЧ-2018: Бразилия ғалабани сақлаб қола олмади

ЖЧ-2018 мусобақаси "Е" гуруҳи 1-тур учрашувидан ўрин олган Бразилия ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. “Ростов Арена”да бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашув бразилияликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Филиппе Коутиньо узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, чиройли голга муаллифлик қилди. Ушбу голдан сўнг ўйин бироз сокинлашди.

Иккинчи бўлим дебюти швецарларга омадли келди: бурчакдан узатиб берилган тўпни Стивен Цубер боши билан бразилияликлар дарвозасига аниқ йўналтирди ва мувозанатни тиклади. Ўйиннинг қолган дақиқаларида бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа, турнир фаворитларидан бири ҳисобланган Бразилия термаси мусобақани дуранг билан бошлади. Гуруҳнинг бошқа ўйинида Сербия терма жамоаси Коста-Рикани мағлуб этганди.

ЖЧ-2018

«Е» ГУРУҲИ 1-ТУР

БРАЗИЛИЯ – ШВЕЙЦАРИЯ 1:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 20 Коутиньо, 1:1 – 50 Цубер.

Бразилия: Алиссон, Тиаго Силва, Марсело, Данило, Миранда, Паулиньо (Ренато Аугусто, 67), Каземиро (Фернандиньо, 60), Коутиньо, Виллиан, Неймар, Габриэл Жезус (Фирмино, 79).

Швейцария: Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер (Ланг, 87), Аканджи, Бехрами (Закария, 71), Джака, Джемаили, Шакири, Цубер, Сеферович (Эмболо, 80).

Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (31), Каземиро (47), Шер (65), Бехрами (68).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz