Қайднома

Қидирув

Футболимизни молиялаштириш муаммолари ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 48-сонида

Футболимизни молиялаштириш муаммолари ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 48-сонида

  18.06.2018 11:01
  0
  590
Футболимизни молиялаштириш муаммолари ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 48-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 48-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Кутилмаганлик нашъаси

Янги давр мундиалининг илк баҳси. Сўнгги дақиқалар. Александр Головин гол уриш иштиёқида зарба йўллашга ҳозирланмоқда.

- Умид Аҳмаджонов: «Футболда миллионлар мақсадсиз сарфланган…»

Суперлига клубларининг иқтисодий қийинчилик исканжасида экани барчага маълум. Профессионал футбол лигаси жамоаларининг йиллик бюджети камида 25 миллиард сўм бўлиши кераклигини айтилганди, бироқ амалда бундай эмаслиги кўриниб қолди…

- Тошкент клублари чемпионликдан олисми?

«Навбаҳор» 15-тур ўйинида қуйи олтиликдаги «Қўқон-1912» билан ўйнаган бўлсада, кучли гуруҳнинг алоҳида жадвалида 1-ўриндан пастга тушмади.

Тўғри, агар «Бунёдкор» Бухородан ғалаба билан қайтганида, Наманган жамоасининг асосий таъқибчисига айланарди. Лекин дуранг натижа ортидан умумий жадвалда ҳам «Навбаҳор»ни олдинга ўтказиб юборди…

- 68-конгрес хулосаси – ЖЧ-2026 учун уч мезбон

ЖЧ-2018 бошланишидан олдин, яъни 13 июнь куни Россия пойтахти - Москвада ФИФАнинг ҳисоб бўйича 68-Конгресси ўтказилди…

- Жанни Инфантино: «Футбол сеҳри барчани бирлаштирди»

ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2018 очилиш маросимида мухлислар билан рус тилида саломлашиб, барчани ҳайратга солди.

- Биродар Абдураимов: «Пахтакор» - бу менинг борлиғим»

ФУТБОЛИМИЗ АФСОНАСИ БИРОДАР АБДУРАИМОВ ВА УКРАИНАЛИК МУСТАҚИЛ ЖУРНАЛИСТ ВИКТОР ЕРЁМИН-ХОХЛЮК ЎРТАСИДАГИ МУСОҲАБА

- Футболчилар авф этилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроқўми бюросининг қарори билан беш нафар футболчи футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганди…

- 95-қатор… бу жуда паст эмасми?

Биласиз, ЖЧ-2018 финал раундига йўл олган 32та миллий жамоа май ойи охири ва июннинг илк кунлари ўртоқлик-назорат ўйинларига зўр берди. Табиийки, бу жамоалар фақат ўзаро ўйнагани йўқ.

Яъни мундиал иштирокчилари учун сўнгги синов вазифасини ўтаб берган ўйинлар бутун жаҳонни қамраб олди. Жумладан, Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида илк марта Жанубий Америкага сафар қилиб, Уругвай термасига қарши майдонга тушди…

- Акром Комилов: «Залцбург»га қўйиб юборишмаганидан афсусланаман»

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий жамоаси июнь ойи бошида Монтевидео шаҳрида Уругвайга қарши тарихий ўртоқлик учрашуви ўтказди. Биз ана шу ўйин тафсилотлари юзасидан терма жамоамизнинг қанот ҳимоячиси Акром Комиловдан интервью олдик.

- Дриблинг маҳоратига қойил!

ЕВРОМАВСУМ-2017|2018нинг ЭНГ ЯХШИ ДРИБЛИНГЧИЛАРИ

- Жамғарма динамикаси

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ВА МОДДИЙ РАҒБАТ

- Соғлом турмуш тарзи самараси

Россияда ўтказилаётган ЖЧ-2018 дебютанти - Исландия термаси нисбатан қисқа вақт ичидаги шиддатли тараққиёти билан барчани лол қолдирмоқда…

- Диогу Далот: «МЮ» учун боримни бераман»

«МЮ» трансферлар бомбасини айлантиришда давом этяпти. Мана, манчестерликлар аввалига бразилиялик Фред учун «Шахтёр» (Донецк)га 60-61 миллион евро тўлаб, Украина чемпионати тарихидаги рекордни янгилашди. Шундан кўп ўтмай, яна бир харидга қўл урди - бу сафар «Порту»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Диогу Далот туманли ўлкага юзланди.

- Вақтдан бироз илгарилаб

АМАЛГА ОШГАН ЁЗГИ 18та МУҲИМ ТРАНСФЕР

- Мария Эстер: «Акам қувноқ футболчи эди»

Яқинда RT нашри Колумбия футболи афсоналаридан бўлган Андрес Эскобарнинг синглиси Мария Эстер билан суҳбатлашди.

- Реал ўғриликми? «Реал»нинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги ҳақида

Жаҳон чемпионати старти арафасида ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган воқелик кузатилди - Испания терма жамоасининг икки йиллик мағлубиятсиз серияси асосий сабабчиси - Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига «Реал»нинг собиқ сардори Фернандо Йерро тайинланди.

- Евромавсум-2017Ғ2018: элит гуруҳ

Европа спорт нашрлари ассоциацияси (ESM) қитъа миллий чемпионатларининг май ойи ва бутун мавсум якунлари бўйича рамзий терма жамоасини аниқлади.

- Роберто Карлос мезбонларни финалда кўрмоқчи

ФИФА ҳамкори Hyundai компанияси Москвада ЖЧ-2018 шарофати билан очилган ва мундиал якунига қадар фаолият юритадиган жаҳон футболи музейи кўргазмасига бразилиялик машҳур Роберто Карлосни фахрий меҳмон сифатида таклиф қилди.

- Мактубингизни олдик: ЧЕМПИОНЛАРИ БОР ЭЛИМ...

Жаҳон чемпионати-2018га қараб, ўз-ўзидан ширин орзуларга бериламиз ёки беихтиёр футболимизнинг зафарли онлари эсимизга тушади. Миллий жамоамиз ҳамон жаҳон футбол байрамидан четда эканлигини ўйласак, кайфиятимиз бузилади, лекин шу онда келажакка умиддан руҳий мадад оламиз...

- Регламент нима дейди?

Жаҳон чемпионатида 2та жамоа тенг очко олса, биринчи навбатда, нимага эътибор қаратилади - тўплар нисбатигами ёки ўзаро ўйин натижасига?..

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz