Бугун жамоамиз ўз таркибини бир қатор тажрибали футболчилар билан тўлдирди.
Давралар оралиғида юзага келган трансфер ойнасидан жамоамиз ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Жамоа раҳбарияти бугун бир қатор футболчилар билан келишувга эришди. Мавсумни Қаршининг "Насаф" жамоасида ўтказган таниқли ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов АГМК аъзосига айланди. Шунингдек, олмалиқлик мухлисларга қадрли бўлган, АГМК шарафини элитада энг кўп ўйинда ҳимоя этган Зоҳир Пиримов ҳам фаолиятини яна жонажон жамоасида давом эттиради. Пиримов бу йилги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида бошлаганди. Жамоа таркибига яна икки футболчи Алишер Саматов ва Азамат Исроилов ҳам таклиф этилган. Томонлар ўртасида келишув амалга ошса улар ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя этишлари мумкин. Саматов Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида тўп суриб келаётганди. Исроилов эса Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси аъзоси эди. Азамат ҳам Зоҳир каби бундан бир неча йил аввал жамоамиз аъзоси бўлган.
Жамоа таркибини кучайтириш ишлари трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар давом эттирилади
Манба: olmaliq.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20