Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Англия қийинчилик билан ғалабани қўлга киритди

ЖЧ-2018: Англия қийинчилик билан ғалабани қўлга киритди

  19.06.2018 00:59
  0
  501
ЖЧ-2018: Англия қийинчилик билан ғалабани қўлга киритди

ЖЧ-2018 1-тури доирасидаги «G» гуруҳидан ўрин олган Тунис ҳам Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Қизиқарли тарзда кечган баҳсда дастлабки гол мухлисларни кўп куттирмади.

Аниқроғи,  11-дақиқадаёқ Харри Кейн ҳисобни очиб, англияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Аммо 35-дақиқага бориб Сасси пенальтидан мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим шу тариқа якунланди.

Иккинчи бўлимда инглизлар ҳужумлар сонини янада ошириб, катта эътиборни вазиятни ўнглашга қаратишди. Бироқ ҳар қанча 90-дақиқагача бу ишни уддалай олиша олмаётганди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса барибир, ўз мақсадига эришишди бурчакдан етказиб берилган тўпни Магуайр боши билан ўзидан қулайроқ вазиятда турган Харри Кейнга етказди иқтидорли ҳужумчи эса қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилиб, дублини расмийлаштирди.

Шу тариқа Англия терма жамоаси илк турда жуда қийин ғалабани қўлга киритди.

ЖЧ-2018. 1-ТУР

«G» ГУРУҲИ

ТУНИС – АНГЛИЯ 1:2 (1:1)

18 июнь, «Волгоград-Арена»

Голлар: 0:1 – 11 Кейн, 1:1 – 35, пенальти Сасси, 1:2 – 90 Кейн.

Тунис: Ассен (Бен-Мустафа, 15), Бен-Юссеф, Маалуль, Бронн, Мерья, Слити (Бен-Амор, 74), Скири, Хазри (Хелифа, 85), Сасси, Бадри, Бен-Юссеф.

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Лофтус-Чик, 80), Лингард (Дайер, 90), Стерлинг (Рэшфорд, 68), Хендерсон, Триппьер, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Уокер (33).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz