Қайднома

Қидирув

Хорватия ҳужумчиси терма жамоадан четлатилди

Хорватия ҳужумчиси терма жамоадан четлатилди

  19.06.2018 14:09
  0
  612
Хорватия ҳужумчиси терма жамоадан четлатилди

Хорватия терма жамоаси мураббийлар штаби Никола Калинични уйига жўнатиб юборишга қарор қилди. Калинич ЖЧ-2018 гуруҳ босқич илк ўйинида заҳирадан майдонга тушишни истамади.

«Нигерияга қарши ўйин давомида Калинич иккинчи бўлимда майдонга тушиши учун чигал ёзди машғулотларини бажарди, бироқ белидаги оғриқ сабаби билан чиқишдан бош тортди. Ҳудди шундай ҳолат Бразилияга қарши ўртоқлик ўйинида ҳам кузатилган эди.

Мен бу ҳолатни сокинлик билан қабул қилдим, бироқ мусобақада бизга ишончни оқлайдиган, соғлом ва ўйнашни истайдиган футболчилар керак. Шунинг учун ҳам Николани уйига жўнатиб юбордик», - деб маълумот бермоқда Хорватия футбол қўмитаси расмий твиттер саҳифасида жамоа мураббийи Златко Далич.

Кейинги ўйинни Хорватия термаси Аргентинага қарши 21 июньда ўтказади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz