Қайднома

Қидирув

Де Хеа дунёдаги энг кўп маош олувчи дарвозабон бўлади

Де Хеа дунёдаги энг кўп маош олувчи дарвозабон бўлади

  19.06.2018 16:17
  0
  590
Де Хеа дунёдаги энг кўп маош олувчи дарвозабон бўлади

Marca нашри хабарига кўра, Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби дарвозабони Давид де Хеа клуб билан янги узоқ муддатли шартномага имзолашга яқин турибди.

Маълумотга кўра, янги беш йиллик битимнинг шартлари борасида келишувга эришиб бўлинган. 27 ёшли Испания термаси аъзоси йилига 21 миллион евро ишлаб топади.

Шу тариқа, де Хеа дунёнинг энг кўп маош олувчи дарвозабонига айланади. «Бавария» посбони Мануэль Нойер йилига тахминан 15 миллион евро олади. Ушбу амплуадаги бошқа ўйинчилар анча кам топади.

Давид «МЮ» сафида 2011 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда у клуб учун 45 марта майдонга тушиб, 22та қуруқ ўйин ўтказган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz