Қайднома

Қидирув

Жоау Канселу фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин

Жоау Канселу фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин

  19.06.2018 18:24
  0
  441
Жоау Канселу фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин

Ўтган мавсумни ижара асосида «Интер»да ўтказган «Валенсия» ҳимоячиси Жоау Канселу «Ювентус»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақида журналист Жанлука ди Марцио хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, испаниялик клуб 24 ёшли португалиялик футболчи учун 40 миллион евро сўрамоқда.

Яқин орада томонлар музокара жараёнига киришадилар. Ўйинчининг трансфери июнь охирларига расмийлаштирилиши мумкин.

Айтиш жоиз, «Юве» ўтган ёзда ҳам ҳимоячини сотиб олишга уриниб кўрганди, аммо клублар келишувга келмагандилар.

Якунланган мавсумда Канселу Италия чемпионатининг 26та баҳсида майдонга тушиб, битта гол ҳамда учта голли узатмага муаллифлик қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz