Қайднома

Қидирув

Андижонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида «УФА Кубоги» мусобақаси финал босқичи ўтказилмоқда

Андижонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида «УФА Кубоги» мусобақаси финал босқичи ўтказилмоқда

  19.06.2018 22:50
  0
  439
Андижонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида «УФА Кубоги» мусобақаси финал босқичи ўтказилмоқда

Бугун 19 июнь куни Андижон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси Кубоги мусобақасининг финал босқичи бошланди.

Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида Республика Бош прокуратураси ходимлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.  

 Баҳс олдидан вилоят санъат усталари йиғилганларга ўзларининг концерт дастурини намойиш қилдилар. Футбол мусобақаси ишқибозлар учун том маънода байрам кайфияти улашди.  Кўп сонли мухлислар ташриф буюрган баҳсда прокуратура ходимларидан иборат жамоа рақибларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйин сўнгида майдонда ўзини ҳар томонлама намоён қилган спортчиларга Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов эсдалик совғаларини топширди.

 

Мазкур мусобақанинг навбатдаги баҳси 21 июнь куни соат 19:00да бўлиб ўтади. 

 


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz