Қайднома

Қидирув

Серхио Бускетс: «Жаҳон чемпионатида ҳеч кимга осон бўлмайди»

Серхио Бускетс: «Жаҳон чемпионатида ҳеч кимга осон бўлмайди»

  21.06.2018 16:59
  0
  355

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Эронга (1:0) қарши ЖЧ-2018 мусобақаси ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи бўлимда эронликлар ҳимояда яхши ўйнадилар, вақтни чўзишга ҳаракат қилдилар ва қўлдан келганча қаршилик кўрсатдилар. Бўшлиқларни топиш анча қийин бўлди.

Танаффусдан сўнг биз буни уддалик ва бу бизга гол уришга ёрдам берди. Ҳа, кўнгилдагидек ўйнамадик ва учрашув оғир чиқди. Бироқ муҳими — бизнинг ғалаба ва бу ҳозир жуда зарур.

Рақиб бироз вақт ташаббусни ўз қўлига олди, чунки доим ҳимояни ёриб киришдан чарчагандик. Аммо ҳужум қилиш учун бизда кўпроқ эркинлик бўлди. Бу жаҳон чемпионати, ҳеч кимга осон бўлмайди.

Биз қийин вазиятда эдик. Португалия ютганини билардик ва бу бизга босим ўтказаётганди» – деди Бускетс.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz