Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Нигерия Исландияни мағлуб этди. «Д» гуруҳида барчаси сўнги турга қолдирилди

ЖЧ-2018: Нигерия Исландияни мағлуб этди. «Д» гуруҳида барчаси сўнги турга қолдирилди

  22.06.2018 22:07
  0
  484
ЖЧ-2018: Нигерия Исландияни мағлуб этди. «Д» гуруҳида барчаси сўнги турга қолдирилди

Нигерия терма жамоаси ЖЧ-2018 D гуруҳи 2-турида Исландия футболчилари билан тўқнаш келди. Волгаград шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда Африка қитъаси вакиллари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва плей-офф масаласини сўнгги турга олиб қўйди.

Биринчи бўлибда ҳар икки жамоа ҳужумкор ҳаракат қилишган бўлсада гол уришга эриша олмади. Учрашувда биринчи гол иккинчи бўлимда, яъни 49-дақиқада Муса киритиб жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан кейин Исландия ҳужумга зўр берди, бироқ Муса 75-дақиқада дубль қайд этди.

Ўйинда Исландияликлар VAR тизими ёрдамида пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди, бироқ Сигурдсон тўпни дарвозадан юқорига тепиб имкониятни бой берди.

Энди бу гуруҳда 2-ўрин учун 3 та жамоа сўнгги турда кураш олиб боради.

Нигерия – Исландия 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар:

1:0 – 49 Муса, 2:0 – 75 Муса.

Нигерия – Узохо, Трост-Эконг, Омеруо, Идову (Эбуэхи, 46), Балогун, Ндиди, Мозес, Этебо (Ивоби, 90), Оби Микел, Муса, Ихеаначо (Игало, 85).

Исландия – Халльдоурссон, Сигурдссон (Ингасон, 65), Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Гуннарссон (Скуласон, 87), Сигурдссон, Бьярнасон, Гисласон, Финнбогасон, Бедварссон (Сигурдарсон, 71).

 

Огоҳлантириш: Идову (44).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz