Қайднома

Қидирув

Диего Симеоне: «Аргентина жуда ёмон аҳволда»

Диего Симеоне: «Аргентина жуда ёмон аҳволда»

  23.06.2018 09:19
  0
  466
Диего Симеоне: «Аргентина жуда ёмон аҳволда»

«Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Хорватиядан қабул қилган мағлубиятдан сўнг танқидий фикр билдириб ўтди.

48 ёшли мутахассиснинг овозли ёзуви Whatsapp ижтимоий тармоғида тарқалиб кетди.

«Терма жамоада айни дамда ва сўнгги 4 йил давомида кузатилган ҳолат бу: анархия, Аргентина футбол ассоциацияси томонидан бошқарувнинг йўқлиги.

Мен йўқолиб қолган жамоани кўрмоқдаман. Улар ўйинни Исландияга қарши бошлагандай бошлаши керак эди. Жамоа жуда ҳам ёмон аҳволда.

Лекин бу Аргентина, ва мен умид қиламанки, терма жамоа плей-оффга чиқади, чунки Нигерия Исландиядан устун келади. Шундан сўнг Аргентинада имконият пайдо бўлиши мумкин. Агар Исландия Хорватияни ютиб қўймаса... Энди ҳамма нарса Исландияга боғлиқ бўлиб қолди.

Табийки, кийим алмаштириш хонасида жанг бўлади. Футболчилар курашиши лозим, бекор югуришни тўхтатиш лозим.

Буни кўриш жуда фойдали, Месси ажойиб футболчи, лекин унинг ушбу ажойиблиги жамоадошлари туфайлидир. Мен сенга савол бераман: иккисидан бири билан оддий жамоада ишлаш тўғри келса, кимни олар эдинг – Месси ёки Роналду?», - деган Симеоне.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz