Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Белгия Тунисни йирик ҳисобда мағлуб этди

ЖЧ-2018: Белгия Тунисни йирик ҳисобда мағлуб этди

  23.06.2018 19:07
  0
  458
ЖЧ-2018: Белгия Тунисни йирик ҳисобда мағлуб этди

ЖЧ-2018 мусобақаси "G" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Бельгия ҳамда Тунис терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Спартак Арена”да бўлиб ўтган ўйинда Европа вакиллари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг 6–дақиқасида тунисликлар ҳимоячиси ўз жарима майдони ичида Эден Азарни тўхтатиб қолди, натижада белгиланган пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ бажариб жамоасини олданга олиб чиқди.

Орадан ўн дақиқа ўтиб бельгияликлар қарши ҳужумни голга айлантира олдилар: Кевин Де Брюйненинг узатмасидан сўнг Ромелу Лукаку дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва жамоасининг иккинчи иголни урди.

18-дақиқада Туниснинг жарима зарбаси муваффақиятли чиқди: Хазрининг узатмасини Дилан Бронн боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни чисқартирди. Ушбу голдан сўнг ҳам Африка вакилларида бир қатор қулай имкониятлар юзага келди, бироқ улардан фойдалана олмадилар.

Биринчи бўлимга қўшиб вақтнинг учинчи дақиқасида тунисликлар ўз жарима майдонлари яқинида тўпни йўқотишди, Менье ақлли пас билан Лукакуни яхши вазиятга олиб чиқди, Ромелу бу сафар ҳам зарба беришда адашмади.

Иккинчи бўлим дебютида Азар ўйиндаги дублини нишонлаган бўлса, ўйин сўнггида Миши Батшуайи ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Хазри ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни бельгияликлар дарвозага аниқ йўналтирди.

Шу тариқа, Бельгия иккинчи турда ҳам ғалабани қўлга киритиб, гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди. Тунис эса мусобақани шу босқичда якунлайдиган бўлди.

ЖЧ-2018

Бельгия – Тунис 5:2 (3:1, 2:1)

Голлар: 1:0 – 6, пенальти Азар, 2:0 – 16 Лукаку, 2:1 – 18 Бронн, 3:1 – 45 Лукаку, 4:1 – 51 Азар, 5:1 – 90 Батшуайи.

Бельгия – Куртуа, Боята, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, де Брюйне, Феррейра Карраско, Витцель, Азар (Батшуайи, 68), Мертенс (Тилеманс, 86), Лукаку (Феллайни, 59).

Тунис – Бен-Мустафа, Бен-Юссеф (Беналуан, 41), Маалуль, Бронн (Наггез, 24), Мерья, Кауи, Скири, Хазри, Сасси (Слити, 59), Бадри, Бен-Юссеф.

 

Огоҳлантириш: Сасси (14).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz