Қайднома

Қидирув

Аброр Исмоилов: «Нефтчи» ҳали ўз мухлисларини чиройли ғалабалар билан яна хушнуд этади»

Аброр Исмоилов: «Нефтчи» ҳали ўз мухлисларини чиройли ғалабалар билан яна хушнуд этади»

  24.06.2018 08:44
  0
  525
Аброр Исмоилов: «Нефтчи» ҳали ўз мухлисларини чиройли ғалабалар билан яна хушнуд этади»

PEPSI Суперлигада қисқа танаффус юзага келганидан хабарингиз бор. Айни пайтда жамоалар мавсумнинг иккинчи қисмига ҳозирлик олиб боришмоқда.

Мавсумни у қадар юқори кайфиятда ўтказа олмаётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳам ҳозирда ёзги йиғинини давом эттирмоқда. Фарғоналиклар жамоасининг ёш бўлишига қарамасдан аллақачон етакчилар сафига қўшилиб улгурган ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов ПФЛ расмий сайтига “Нефтчи”нинг ҳал қилувчи учрашувларга қандай ҳозирлик олиб бораётгани ҳақида гапириб берди.

“Умуман олганда, бу йилги чемпионат баҳслари анча қизиқарли кечмоқда дейиш мумкин. Нафақат миллий чемпионатнинг номи ўзгарди балки ўйинларнинг сурати ҳам анча кескин ва муросасиз руҳда кечмоқда. Ҳар бир учрашув Суперлига савиясида ўтяпти. Ички чемпионат кучли бўлса, бундан фақат ўзбек футболи ютади”, - дея гап бошлади Исмоилов.

“Футбол биринчи ўринда мухлислар учун ўйналади. Қувонарли тарафи, бу йил ўзбекистонлик ишқибозлар ички чемпионат баҳсларини катта қизиқиш билан кузатиб боришяпти. Бу борада ЎФА ҳамда ЎзПФЛнинг олиб бораётган ислоҳотлари катта рўл ўйнамоқда. Ўзбекистонда футбол оммалашиб бормоқда. Футболчиларга ҳам доим тўлиб-тошган стадионларга тўп суриш ўзгача завқ бағишлайди”.

20 июндан бошланган йиғин ва жамоанинг иккинчи даврага тайёргарлиги ҳақида гапираркан Исмоилов ҳали “Нефтчи”нинг юқори ўринларга кўтарилишига ишоншини билдирди. 

“Қиргулида ёзғи йиғинни ўтказяпмиз. Бўлажак баҳсларга астойдил тайёргарлик кўрмоқдамиз. Шу кунларда жамоамизга яна бир қатор тажрибали ўйинчиларнинг қўшилиши кутилмоқда. Мазкур ўйинчилар “Нефтчи” жамоасини яна кучайтиради, деб ўйлайман. Тўғриси, бу мавсумда ўз мухлисларимизни хурсанд қила олмаяпмиз. Бироқ бу вақтинча ҳолат, деб ўйлайман. Барибир “Нефтчи” ўз сўзини айтади ҳали. Муҳими – мана шундай паллада мухлисларнинг далдаси узилиб қолмаса бўлгани. Ҳозир уларнинг қўллаб-қувватлаши футболчилар учун муҳим, деб ўйлайман. Бизни олдинда мавсумнинг катта бир қисми кутмоқда. Ушбу давр мобайнида ўз мухлисларимизни ғалабалар билан хурсанд қилиб, ушбу қийин вазиятдан чиқиб кетишимизга тўлиқ ишонаман”, - деди истеъдодли футболчи.

  “Нефтчи” ФК матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz