Қайднома

Қидирув

Чемпионлари бор элим...

Чемпионлари бор элим...

  26.06.2018 08:08
  0
  756
Чемпионлари бор элим...

Чемпионлари бор элим...

Жаҳон чемпионати-2018га қараб, ўз-ўзидан ширин орзуларга бериламиз ёки беихтиёр футболимизнинг зафарли онлари эсимизга тушади. Миллий жамоамиз ҳамон жаҳон футбол байрамидан четда эканлигини ўйласак, кайфиятимиз бузилади, лекин шу онда келажакка умиддан руҳий мадад оламиз. Азизлар, бир нарсани ёдда тутинг - шу йилнинг бошида олимпия терма жамоамизнинг Хитойда эришган ёрқин ғалабаси футболимиз учун сўнггиси бўлиб қолмайди. Бунга чин юракдан ишониб, футболимизни асло камситмайлик.

-----------------------------------------------------

Кимларгадир орзу, кимларга рўё,

Тоғдаги дўланага қўл етмас гўё.

Қаловини топсанг, қор ҳам ёнар,

Чин ният қилганлар ниятга етар.

          Ҳар ишда ҳалоллик, меҳр, шижоат,

          Ўз ишингда кўрсатсанг кучли лаёқат.

          Шубҳасиз, топурсан албат, баракат,

          Мана шудир Ватанга чин садоқат.

Дунё тан берди, футбол олди тан,

Билмаганлар билсин, бордир бир Ватан.

Амир Темур ва ибн Синодек боболари бор,

Эли учун жонкуяр азиз ўғлонлари бор.

           Ўзбексиз, доимо шундай содиқ бўлингиз,

           Ҳар жойда футбол бобида ҳам чекинмангиз.

           Халқ сизларни олқишлар, дуода турар,

           Унутманг, фақат ёрқин ғалабалар кутар.

Майдонда мот қилингиз ким бўлса рақиб,

Ҳимоя қўрғони қолсин жойида қотиб.

Бесамар кетмасин ҳеч пайт ҳужум,

Иш берсин ислоҳот - янги тизим.

Олим ЁРМАТ, Ўрта Чирчиқ тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz