Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси рақиблар географиясига назар

Ўзбекистон терма жамоаси рақиблар географиясига назар

  27.06.2018 00:16
  0
  1011
Ўзбекистон терма жамоаси рақиблар географиясига назар

Миллий жамоамиз шу пайтга қадар КОНМЕБОЛ вакиллари, яъни Жанубий Америка давлатлари термалари билан ўйнаб кўрмаганди.

Бошқача айтсак, атиги 10та аъзодан иборат конфедерацияда энг кучсиз ҳисобланадиган Боливия ва Венесуэла термалари ҳам биз учун қўл етмас чўққи эди. Мана, футболимизда бошланган ислоҳотлар самараси ўлароқ, ушбу бўшлиқни тўлдирдик.

Қолаверса, КОНМЕБОЛ билан ҳисоб-китоб варақасини бирданига унинг энг илғор аъзоларидан бири - Уругвай термасига қарши «ўртоқлик» асносида очдик.

Эслатиш жоиз, Уругвай миллий жамоаси КОНМЕБОЛ ҳудудидаги ЖЧ-2018 саралаш босқичида Бразилия термасидан кейин 2-ўринни эгаллаганди. Энг асосий фактларга тўхталсак, миллий жамоамиз жаҳон чемпиони мақомига эришган терма билан куч синашишга қадар нақ 53та рақибни кўрди.

Вақт ҳисобида айтсак, бу орада Ўзбекистон футболининг ФИФА оиласига кирганига деярли 24 йил бўлди. Яна бир эътиборли жиҳати шуки, Уругвай термаси ўз тарихида МДҲ мамлакатлари жамоалари билан атиги 2 марта ўйнаганди - 2011 йили украиналиклар ва ке-йингисида россияликлар Жанубий Америка вакили имтиҳонидан ўтишган. 

Энди Ўзбекистон миллий жамоаси рақибларига кенгроқ тўхталсак, шу кунга қадар Осиё футбол конфедерациясининг 46та аъзосидан 34таси билан ўйнашга улгурганмиз. Ҳозирча асосан Афғонистон ва Шарқий Тимор каби «кичик» жамоаларга қарши майдонга тушмаганмиз.

Умумий рақибларимиз рўйхатидаги 19та жамоа эса бошқа конфедерациялар вакиллари эди. Демак, Уругвай термаси ҳисоб бўйича 20-«ўгай» рақиб бўлди. Содда айтганда, 8 июнь кунги учрашув билан жами рақибларимиз сони 54тага етди..

Биз учун энг «қадрдон» рақиб - БАА терма жамоаси. Диққат қилинг, амирликлар билан нақ 16 марта тўқнаш келганмиз. «Жонажон» рақиблар рўйхатининг кейинги поғоналарида Жанубий Корея (15 марта), Қатар (13 марта) ва Иордания (12 марта) термалари бор.

Бошқа қитъа вакиллари орасида биз билан энг кўп тўқнаш келган рақиб - бу Озарбайжон термаси. УЕФАнинг ушбу вакили 9 бора спарринг-рақиб сифатида гавдаланган. Тўғри, 2014 йилнинг 20 август куни Бокудаги ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганидан буён озарларга бошқа рўбарў бўлганимиз йўқ.

Энг қулай рақиблар ҳақида гапирсак, Хитой Тайпейи (7та ўйин), Қирғизистон (6та ўйин), Малайзия (5та ўйин) ва Яман (4та ўйин) каби жамоаларга қарши ўйинларда 100 фоизлик натижага эришганмиз. Умуман, жами 54та рақибдан 15тасига очко бермаганмиз.

Шунингдек, айнан 15та рақибга қарши кечган баҳсларда ғалаба қозонолмаганмиз. Улар орасида Австралия (3та ўйин), Украина, Арманистон ва Нигерия (2тадан ўйин) термалари миллий жамоамиз учун энг ноқулай рақиблар, яъни забт этилмас чўққи бўлиб қоляпти.

Энг хунук статистика шуки, «соккеруз» билан 3та ўзаро ўйинимизни ҳам БААлик ҳакамлар бошқариб боришган ва уларда ҳаттоки, гол ҳам уролмаганмиз. Энг мураккаб рақиблар қаторига Ж.Корея (10та ўйинда мағлубият), БАА (9та ўйинда мағлубият) ва Эрон (8та ўйинда мағлубият) термаларини ҳам қўшиш керак, албатта.

Баҳрайн ва Иордания миллий жамоалари билан эса 5 мартадан дуранг натижага имзо чекканмиз. Булар - энг «сулҳпарвар» рақиблар. Хитой Тайпейи жамоаси дарвозасини 30 марта нишонга олганмиз, аммо Австралия, Албания, Исроил, Черногория, Марокаш ва Уругвай термаларига қарши баҳсларда гол қувончини туймаганмиз.

Бизни энг кўп жазолаган рақиблар эса Жанубий  Корея (30та гол), Япония (28та гол) ва БАА (24та гол) термаларидир.

Ўзбекистон миллий жамоасининг барча рақиблари (8 июнь ҳолати)

Жамоа                     Ў     Ю    Д     М      Т-Н (фарқ)      Ғалаба фоизи  ОФК (Осиё|Австралия)

БАА                         16    3       4      9       17-24 (-7)          18,75

Ж.Корея                  15    1       4      10     14-30 (-16)        6,67

Қатар                        13    8       2      3       22-13 (+9)         61,54

Иордания                 12    6       5      1       19-12 (+7)         50

Хитой                       12    6       1      5       18-14 (+4)         50

Баҳрайн                    11    4       5      2       15-8 (+7)           36,36

С.Арабистони          10    4       1      5       13-21 (-8)          40

Япония                     10    1       3      6       9-28 (-19)          10

Эрон                         10    1       1      8       2-13 (-11)          10

Туркманистон         9      7       1      1       20-5 (+15)         77,78

КХДР                       8      5       2      1       14-7 (+7)           62,50

Тожикистон             8      4       3      1       16-8 (+8)           50

Таиланд                    8      3       0      5       15-18 (-3)          37,50

Хитой Тайпейи        7      7       0      0       30-1 (+29)         100

Гонконг                   7      4       3      0       10-3 (+7)           57,14

Ироқ                        7      4       2      1       7-4 (+3)             57,14

Қирғизистон            6      6       0      0       25-2 (+23)         100

Қувайт                     6      3       1      2       12-9 (+3)           50

Малайзия                 5      5       0      0       19-2 (+17)         100

Ҳиндистон               5      4       1      0       11-3 (+8)           80

Ливан                       5      4       1      0       8-1 (+7)             80

Уммон                     5      1       0      4       7-8 (-1)              20

Яман                        4      4       0      0       10-2 (+8)           100

Бангладеш               3      3       0      0       15-0  (+15)        100

Фаластин                 3      3       0      0       7-0 (+7)             100

Сурия                       3      1       0      2       2-3 (-1)              33,33

Австралия               3      0       0      3       0-9 (-9)              0

Мўғулистон             2      2       0      0       23-1 (+22)         100

Камбоджа                2      2       0      0       10-1 (+9)           100

Сингапур                 2      2       0      0       10-3 (+7)           100

Вьетнам                   2      2       0      0       6-1 (+5)             100

Филиппин                2      2       0      0       6-1 (+5)             100

Индонезия               2      1       1      0       4-1 (+3)             50

Шри-Ланка              1      1       0      0       6-0 (+6)             100

УЕФА (Европа)

Озарбайжон             9      2       3      4       10-11 (-1)          22,22

Қозоғистон              6      2       3      1       8-4 (+4)             33,33

Босния ва Г.            2      1       1      0       2-1 (+1)             50

Эстония                   2      0       2      0       3-3 (0)               0

Беларусь                  2      0       1      1       3-4 (-1)              0

Украина                   2      0       0      2       1-4 (-3)              0

Арманистон             2      0       0      2       1-5 (-4)              0

Латвия                     1      1       0      0       3-0 (+3)       100

Грузия                     1      0       1      0       2-2 (0)               0

Черногория             1      0       0      1       0-1 (-1)              0

Албания                   1      0       0      1       0-1 (-1)              0

Исроил                     1      0       0      1       0-2 (-2)              0

Словакия                 1      0       0      1       1-4 (-3)              0

АФК (Африка)

Нигерия                   2      0       0      2       2-4 (-2)              0

Буркина-Фасо         1      1       0      0       1-0 (+1)             100

Сенегал                    1      0       1      0       1-1 (0)               0

Марокаш                 1      0       0      1       0-2 (-2)              0

ОкФК (Океания)

Янги Зеландия         1      1       0      0       3-1 (+2)             100

КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка)

Канада                      1      0       0      1       1-2 (-1)              0

КОНБЕМОЛ (Жанубий Америка)

Уругвай                   1      0       0      1       0-3 (-3)              0

Жами:              264  122  53 89   465-313 (+152)  46,21

Фикрат тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz