Қайднома

Қидирув

Муҳаммад Салоҳ: «Кимгадир ўрнак бўлиш ёқимли»

Муҳаммад Салоҳ: «Кимгадир ўрнак бўлиш ёқимли»

  01.07.2018 06:37
  0
  619
Муҳаммад Салоҳ: «Кимгадир ўрнак бўлиш ёқимли»

Миср термаси етакчиси Муҳаммад Салоҳ якунланган мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказди. У «Ливерпуль» билан Европа Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борди. Англия чемпионатида тўпурар бўлиш билан бирга, мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.

Миср миллий жамоаси дастлабки учрашувини Уругвайга қарши ўтказиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Салоҳ эса ЕЧЛ финалида олган жароҳати туфайли ўша учрашувда иштирок этолмади.

Умуман, мундиал мисрлик футболчи ва унинг жамоаси учун кўнгилдагидекўтмади. Салоҳ Франциянинг «Экип» нашрига интервью берди.

- Болалигингизда кумирингиз уч киши бўлган экан: Роналдо...

- ...Зидан ва Тотти.

- Нима учун айнан улар?

- Жаҳонда афсонавий футболчилар кўп бўлган. Лекин улардан фақат уч нафари ўзгача эди. Ҳар бирининг ўз услуби бўлган. Роналдо - танк. Зидан - ҳақиқий сеҳргар.

Унинг «Реал»даги ўйинларини кўп кўрганман. Зидан ва Роналдо жуфтлиги ажойиб кўринганди. Тотти ҳам буюк. Ромада 24 йил ўйнади! Зарба техникаси, ўйинни ўқиш қобилияти... Ажойиб.

- Тотти билан бир жамоада ўйнашга ҳам улгурдингиз...

- Унинг майдонда нималарни кўрсатганини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Инсон сифатида ҳам шунчаки супер. Ҳақиқий профессионал.

Машғулотларга ҳамиша биринчи келиб, охири кетарди. Одатда, биргаликда кўп ишларни бирга бажарадик.

- Италияда икки ярим йил ўйнаб, футболчи сифатида нималарни ўргандингиз?

- Тактика борасида кўп нарса ўргандим. Ҳар куни шуғулланардик. Спаллетти даврида ҳар бир машғулотдан кейин алоҳида шуғуллана бошладим.

Гол уришни ўргандим. Жисмоний ҳолатим ҳам яхшиланди. Рўпарангизда турган Салоҳ уч йил аввалгисидан анча кучли (кулади). Умуман олганда, ҳар жиҳатдан ўсдим.

- Футбол ўйнашни қачон бошлаганингиз ёдингиздами?

- Мисрда футбол халқ ўйини ҳисобланади. Ўшанда 7-8 ёшда эдим, кейинчалик фақат футбол ҳақида ўйлай бошлаганман. Ҳар ерда тўп сурардик: мактабда, кўчада, уйда.

- 14 ёшингизда «Эраб Контракторс» жамоасига бориб қўшилдингиз. Лекин Қоҳира сиз туғилган Нагриг қишлоғидан 120 километр узоқликда эди. Бундай ҳаёт тарзи чарчатмаганми?

- Соат 8:00дан 10:30гача мактабда ўқирдим. Кейин Қоҳирга тўртта автобусда тўрт ярим соатда етиб борардим. Машғулотларни ўтказгандан кейин яна ортга қайтардим.

Уйга кечки соат 10-11ларда етиб борардим. Овқатланиб, ухлардим ва эрталабдан яна шу ҳолат такрорланарди.

- Ҳозир буни кулиб айтяпсиз. Лекин ўшанда бунчалик қувноқ бўлмагандирсиз?

- Ҳа, жуда қийин эди. Аммо футбол учун ҳар нарсага тайёр эдим.

- Онангиз футболни ташлашингизни ҳам истаган экан. Шундайми?

- У менга «Ҳаммаси нима учун? Қанча вақтинг беҳуда кетяпти, сенга билан бирор кор-ҳол рўй берса, нима қиламан?», дерди.

Машғулотдан қайтганимдан сўнг ота-онам қўнғироқ қилишса, жавоб бермасдим. Чунки ухлаётган бўлардим. Аммо отам онамга: «Уни тинч қўй. Ўйнаса ўйнар», дерди. Онамга «Футболни ташлай олмайман, усиз яшай олмайман», дердим.

- Мана, юлдузга айландингиз. Шундай бўлишини ўзингиз кутганмидингиз?

- Айнан шунинг учун ҳам Италиядан Англияга қайтдим. Менга «Қолавер Римда, шундоқ ҳам ишларинг яхши», дейишганди. Лекин бунданда кўпроғига қодирман, деб ҳисоблардим.

- Мавсум давомида жуда кўп гол урдингиз. Ваҳоланки, сиз қанот ҳужумчиси ҳисобланасиз.

- Ҳаммаси ўйнаш услубимизга боғлиқ. Мураббийимиз Юрген Клопп воқеалар марказида бўлишимизни, рақиб дарвозасига яқинроқ жойлашишимизни истайди. Унинг қўл остидаги ҳужумчилар ҳамиша кўп гол уришган.

- Кумир бўлиш катта юк. Қийналмаяпсизми?

- Ўрганиб кетдим. Мисрда миллат қаҳрамонига айланганман. Мамлакатимиз жуда йирик. Нақ 100 миллион киши яшайди.

Ижтимоий тармоқларда доим муҳокама қилишади. Босим ҳам шунга яраша катта. Шунчаки, футбол ўйнаб, роҳатланиш керак. Шунда ҳаммаси жойида бўлади.

- Ўтган мавсум сизни Криштиану Роналду ва Лео Мессига кўп бора таққослашди...

- Жуда ёқимли. Ахир улар ҳақиқий юлдузлар. Лекин бу футболчиларга етишимга анча бор.

- Октябрь ойида Конго билан бўлган баҳснинг 94-дақиқасида тўп киритдингиз. Айнан ўша гол туфайли Миср термаси Россиядаги жаҳон чемпионатида қатнашадиган бўлди...

- Унутиб бўлмас воқеа. Ахир Миср жаҳон чемпионатига чиқишни 28 йил кутганди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz