Қайднома

Қидирув

«Насаф» клубидаги молиявий муаммолар тез орада ҳал этилади

«Насаф» клубидаги молиявий муаммолар тез орада ҳал этилади

  01.07.2018 07:23
  0
  688
«Насаф» клубидаги молиявий муаммолар тез орада ҳал этилади

Спорт соҳасида жойларда олиб борилаётган ислоҳотлар, Президент фармони ва қарори ижросини назорат қилиш мақсадида бугун, 30 июнь санасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддиларидан иборат делегация Қарши шаҳрида бўлиб турибди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Фото: МОҚ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва бир вақтнинг ўзида ЎФА 1-вице-президенти бўлган Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугуннинг ўзида «Мурувват» болалар уйи, Қарши шаҳар олимпия захиралари мактаб-интернати ва «Насаф» клуби академиясидан сўнгра Вилоят ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар сув спорти турлари Спорт мактабида ҳамда Қарши шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Жумладан, ишчи гуруҳ «Насаф» клубининг уй стадиони бўлган «Марказий» ўйингоҳи, «Насаф» футбол академияси, «Насаф» футбол клубининг машғулотлар базасига ташрифи давомида «Насаф» клуби раҳбарияти билан учрашиб, ҳозирги кунда клубда мавжуд муаммоларни муҳокама қилган.

«Насаф» клуби футболчилари ва академияда таҳсил олаётган ёш футболчиларга яратилаётган шарт-шароитлар, стадионнинг аҳволи, машқ майдонлари ҳамда академия биносидаги вазиятни кўздан кечириб, камчиликларни бартараф этиш борасида зарур маслаҳатлар берилган.

Умид Аҳмаджонов «Насаф» клубидаги молиявий муаммолар тез орада бартараф этилишини, клуб оддий ходимидан тортиб раҳбариятгача барча ойлик маошларини тўлиқ олишларини таъминлашга ваъда бериб, бу масалани ҳал қилиш учун охиригача боришини айтиб ўтди. «Насаф» клуби Қашқадарё футболининг юраги эканини, ҳамда бу клуб иштирокисиз Суперлига ўйинларини тасаввур қилиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб, Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун барча қулайликларни яратиш зарурлигини қўшимча қилиб ўтган.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Қарши шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, уларнинг овқатланиш рациони, ётоқхонаси, спорт иншоотлари, машғулотлар майдонлари, сув ҳавзаларини кўздан кечириб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишган ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтган.

Кун охирида эса делегация вилоят ҳокимлигида Қашқадарёда спорт, хусусан, футбол соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича йиғилиш ўтказади.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz