Қайднома

Қидирув

Миср футболи раҳбарлари давлатнинг 1,8 млн долларини ўзлаштирган бўлиши мумкин

Миср футболи раҳбарлари давлатнинг 1,8 млн долларини ўзлаштирган бўлиши мумкин

  01.07.2018 08:05
  0
  484
Миср футболи раҳбарлари давлатнинг 1,8 млн долларини ўзлаштирган бўлиши мумкин

Миср прокуратураси футбол бўйича мамлакат миллий терма жамоасининг Россиядаги жаҳон чемпионатидаги иштироки вақтида бюджет маблағлари талон-торож этилгани эҳтимоли юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Хабар беришларича, Миср бош прокурори Набил Содиқ депутат Муҳаммад ан-Нимрнинг сўрови асосида текширув ўтказиш ҳақида кўрсатма берган. Нимрнинг таъкидлашича, Миср футбол федерацияси раҳбари ва унинг аъзолари катта миқдордаги давлат маблағларини ўзлаштирган.

«Сўровда номлари зикр этилган шахслар Миср терма жамоасининг Россияда яшаши учун давлат томонидан ажратилган 1,8 миллион доллар пулни ўзлаштирган. Ваҳоланки, Миср терма жамоасининг яшаши учун жой Чеченистон раҳбари томонидан бепул тақдим этилган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Миср парламентининг ёшлар ва спорт ишлари бўйича қўмитаси мамлакат миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 даги муваффақиятсиз иштироки сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув олиб бориши хабар қилинган эди. Сабаблардан бири сифатида терма жамоа делегацияси ўйинлар бўладиган шаҳарлардан узоқда яшагани ҳам айтилмоқда.

Бундан ташқари парламент қўмитаси 23 июнь куни Миср терма жамоаси футболчилари ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров иштирокида бўлиб ўтган тантанали тушлик Миср футбол термаси обрўсига қандай ва қанчалик таъсир кўрсатганини ҳам текшириб чиқиш ниятида.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz