Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Россия терма жамоаси Испанияни ЖЧ-2018дан чиқариб юборди

ЖЧ-2018: Россия терма жамоаси Испанияни ЖЧ-2018дан чиқариб юборди

  01.07.2018 21:58
  0
  540
ЖЧ-2018: Россия терма жамоаси Испанияни ЖЧ-2018дан чиқариб юборди

ЖЧ-2018 1/8 финалидан ўрин олган Испания ҳамда мезбон – Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Учрашув кутилганидек қизиқарли ва шиддаткор тарзда кечди.

14-дақиқада испанлар стандарни ижро этишди ва Сергей Игнашевичнинг оёғига теккан тўп дарвоза тўридан ўрин олди. Автогол ва 1:0.

Аммо мазкур гол мезбонларни тўхтата олгани йўқ ва улар иродали ўйин кўрсатиб, жавоб голини киритди. Аниқроғи, 41-дақиқада испанияликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва уни Артём Дзюба аниқ ижро этди.

Мазкур ҳисоб баҳс якунигача ўзгармади ва ҳаттоки экстра бўлимларда ҳам қатор вазиятлар бўлишига қарамай испанлар ҳам руслар ҳам гол киритишни удалай олишмади.

Шу тариқа ўйин масаласини пенальтилар серияси ҳал қиладиган бўлди ва футбол лотереясида Испанияликлар сафидан Коке ва Аспас хатоликка йўл қўйди натижада 3:4 ҳисобида ғалаба қозонган мезбонлар турнирдаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.

ЖЧ-2018. 1/8 ФИНАЛ

ИСПАНИЯ - РОССИЯ 1:1 (1:1)

Голлар: Сергей Игнашевич (12-авт.) - Артём Дзюба (41-пен.).

Испания: Де Хеа, Начо (Карвахаль, 70), Пике, Рамос, Альба, Коке, Бускетс, Сильва (Иньеста, 67), Иско, Асенсио (Родриго, 104), Коста (Аспас, 80).

Россия: Акинфеев, Фернандес, Игнашевич, Кутепов, Кудряшов, Жирков (Гранат, 46), Зобнин, Кузяев (Ерохин, 97), Головин, Самедов (Черишев, 61), Дзюба (Смолов, 65).

Огоҳлантиришлар: Жерар Пике (40), Илья Кутепов (54), Роман Зобнин (71).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz