Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» «Реал»нинг икки футболчисига харидор

«Ливерпуль» «Реал»нинг икки футболчисига харидор

  02.07.2018 12:21
  0
  500
«Ливерпуль» «Реал»нинг икки футболчисига харидор

Англиянинг «Ливерпуль» клуби раҳбарияти «Реал»нинг бирданига икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақида Marca нашри хабар тарқатди.

Мерсисайдликлар нафақат Марко Асенсио, балки Лукас Васкесни ҳам харид қилмоқчилар. Бундан ташқари, Васкесга «Арсенал», «Челси» ҳамда «Милан» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқдалар.

27 ёшли Испания термаси аъзосининг ўзи «Реал»даги фаолиятидан мамнун ва жамоасини ўзгартириш ниятида эмас.

Ўтган мавсумда Васкес мадридликлар сафида 48 марта майдонга тушиб, 8та гол ҳамда 12та голли узатмага муаллифлик қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz