Қайднома

Қидирув

Узоқлашаётган Месси, Роналду...Ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 52-сонида...

Узоқлашаётган Месси, Роналду...Ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 52-сонида...

  02.07.2018 15:35
  0
  647
Узоқлашаётган Месси, Роналду...Ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 52-сонида...

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 52-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Нимчорак финал: фавқулодда ўктам ўйинлар

Футбол сайёрасининг табиати қизиқ. Бу сайёра қуёши ёки қуёшлари тез-тез алмашади.

- Темурхўжа Абдухолиқов: «Пулни тўртинчи ўринга қўяман»

Таътилни Тошкентда ўтказаётган Темурхўжа Абдухолиқов билан учрашиб, унга  ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, интервью олдик.

- «Қоидаларда Месси ёки Роналдуга имтиёз ёзилган эмас…»

КАРЛУШ КЕЙРУШ ЭРОН ТЕРМА ЖАМОАСИНИНГ ЖЧ-2018ДАГИ ОХИРГИ ЎЙИНИ ҲАҚИДА

- Бен Юссуф ЖЧ тарихидаги 2500-гол муаллифи батафсил статистика

Жаҳон чемпионати ҳисобидан юбилей - 2500-гол Россия мундиали гуруҳ босқичи сўнгги тур ўйинида урилди...

- Ўнгар Жалимов: «Мақсад иқтидорли футболчиларни танлаб олиш»

Шу йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3610-сонли «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди...

- Шадринни эслаб…

Яқинда Тошкент вилоятининг Бўка туманига борганимда, Александр Шадриннинг ота-онасини йўқладим. Барчамиз биргаликда Сашанинг қабри устига гуллар қўйдик...

- Ботирали Эргашев: «Навбаҳор» чемпионлик учун курашади»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси деярли икки ҳафта давомида Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказди. Ушбу йиғин ЖЧ-2018 сабаб Pepsi Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида ташкил этилди...

- «Кўзимни очсам, жаннатда юрибман!»

ФАОЛИЯТИ ДАВОМИДА 4ТА ЖЧДА ИШТИРОК ЭТГАН АВСТРАЛИЯЛИК 38 ЁШЛИ ТИМ КЭЙХИЛЛ ҲАҚИДА 38ТА ФАКТ

- «Олтин бутса» пойгаси

ЕВРОПА МИЛЛИЙ ЛИГАЛАРИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТЎРУРАРИ УЧУН АТАЛГАН СОВРИН - «ОЛТИН БУТСА» ПОЙГАСИ ШАРҲИ

- Ян Коллер нега айнан Уругвай – Россия ўйинини танлади?

Чехия термаси тарихида ёрқин из қолдирган бўйдор Ян Коллер ЖЧ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Уругвай - Россия ўйинини Самарада бевосита кузатиб борди.

- Рақиб голни нишонлаётган пайт…

Маълум бўлишича, футболда кўпчилик эътибор бермайдиган битта нозик қоида бор экан. Англия - Панама - 6:1...

- «Таврия» ногиронга чиқарган «Гарринча»

ЖЧ-2018нинг ЭНГ ТЕЗКОР ФУТБОЛЧИЛАРИДАН БИРИ ТАРИХИГА НАЗАР

- Тингланг расмий қўшиқ

Бу сафарги фотожамланмамиз сал бошқача - у машҳур футболчилар ёки донгдор мураббийлар эмас, санъат олами намояндаларига аталган.

- Йозеф Блаттер: «VAR ҳали такомилга муҳтож»

Йозеф Блаттернинг ФИФА раҳбарлигидан кетганига ҳам икки йил бўлди. Аммо уни ҳозир ҳам футболдаги энг обрўли шахслардан бири сифатида биламиз.

- Сенегалликлар шунчаки, супер!

Ҳа, Россияга олис Африкадан келган сенегалликлар жаҳон чемпионатига ўзгача файз бағишлашди. Тўғри, мамлакат миллий жамоаси жуда яхши таассурот қолдирган бўлсада, «плей-офф»га чиқолмади...

- Иван Ракитич: «Иньеста ва Модрич ўзга сайёрадан келгандек…»

Хорватия термаси етакчиларидан бири Иван Ракитич данияликларга қарши кечган нимчорак финал ўйинидан олдин касбдошларимизнинг беҳисоб саволларига қатъий ишонч билан жавоб бериш асносида кўпчиликни ҳайратга солди. Ҳа, «Барселона» ярим ҳимоячиси майдон четида ҳам чакки эмас...

- Йоахим Лёв: «Биз биринчиси ҳам, сўнггиси ҳам эмасмиз…»

Амалдаги жаҳон чемпиони - Германия термаси ЖЧ-2018даги иштирокини жуда барвақт якунлади. Табиийки, немисларнинг гуруҳ босқичида қолиб кетишларини ҳеч ким кутган эмасди...

МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: ҒАЙРАТИНГГА БОРМАН, «НАВБАҲОР»

Қадрдон жамоамиз - «Навбаҳор»нинг жорий мавсумдаги ғайратига гап йўқ.

- ЖЧда ҳам «Реал» - «Барса»

«Реал» ва «Барселона» футболчилари ЖЧда ҳам маҳсулдорлик кўрсатишмоқда.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz