Қайднома

Қидирув

Сирдарёда мураббийларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган семинар бошланди

Сирдарёда мураббийларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган семинар бошланди

  02.07.2018 18:51
  0
  449
Сирдарёда мураббийларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган семинар бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда фаолият кўрсатаётган мураббийларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш йўналишида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишда давом этади. ЎФА мутахассислари томонидан юртимизнинг турли вилоятларида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилиш навбати Сирдарёга етиб келди.

Сирдарё вилоятида ташкил қилинган семинарда мураббийлик билан шуғулланувчи футбол мутахассислари иштирок этишмоқда. Семинарнинг дастлабки кунида барча мураббийлардан билим ва кўникмалари бўйича имтиҳон олинди. 2 июль куни эса амалий имтиҳонларга навбат берилди.

Имтиҳонлар натижалари кўра, мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш талабига жавоб бермайдиган мутахассислар тегишли мураббийлик сертификатлари ва лицензияларидан маҳрум қилинади.

Семинарни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мураббийлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Шовкат Имамов олиб бормоқда.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz