Қайднома

Қидирув

Иско: «Лопетеги – айни мен «Реал»да кутган мураббий»

Иско: «Лопетеги – айни мен «Реал»да кутган мураббий»

  03.07.2018 06:47
  0
  1840
Иско: «Лопетеги – айни мен «Реал»да кутган мураббий»

«Реал» клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иско миллий жамоадаги собиқ бош мураббийи Хулен Лопетегининг «Қироллик клуби» бошқарувига тайинланганини хушхабар сифатида қабул қилганини яширмаяпти.

Португалларга қарши учрашув

- Умуман олганда, ўйинни яхши назорат қилдик. Айниқса, иккинчи бўлимга катта иштиёқ билан киришиб, устунликни ўз томонимизга оғдирдик. Бироқ сўнгги дақиқалардаги биргина хато туфайли ғалабани қўлдан чиқардик.

Ҳа, ўйинимизда айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Ҳар ҳолда, уларга йўл қўймаслик имкони йўқ эмасди. Лекин яхлит қараганда, назоратни ушлаб турдик.

«Лопетеги иши» таъсири

- Нима дейишим мумкин? Бўлар иш бўлди... Лекин жамоамиз орзуси ушбу воқеликдан кучлироқ. Зеро, бутун диққат-эътибор, иштиёқ ва маҳоратимизни мундиалда муваффақиятли иштирок этишга қаратгандик…

Умидларнинг пучга чиқиш эҳтимоли

- Терма жамоа атрофида рўй берган ишларни тезда унутиш зарур. Ахир афсус-надоматлар билан ҳеч нарсага эришолмайсиз…

Терма жамоа муҳити

- Доимо биргамиз: майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам. Ишончим комил, жамоа муҳитидаги кўтаринки кайфият майдонда муваффақиятни таъминлайди.

Шерикларим ва янги бош мураббий айни ҳақиқатни гапиришди - ҳар қадам ва энг кичик масалаларда ҳам ҳамжиҳатликни сақлаб қолсак, ўйинимиз ўз-ўзидан янада кучаяди.

Майдондаги роли

- Португалия термаси билан баҳсда ЖЧдаги дебютимни нишонладим. Айтишим жоиз, майдонда ўзимни жуда эркин ҳис қилдим. Шундай ажойиб йигитлар билан ёнма-ён тўп суриш ҳар қандай кишига қўшимча куч бағишлайди.

Дебют ўйин яхши чиққанидан бахтиёрман. Тўғри, ғалабани сақлаб қолганимизда, нур устига аъло нур бўларди. Бунга лойиқ ҳам эдик, бироқ....

«Олтин тўп» мавзуси

- Очиғи, бу борада ўйлаб ҳам кўрмаганман. Жаҳон кубогига кимнингдир изидан юриш эмас, ўз вазифамни имкон қадар яхшироқ адо этиш асносида жамоага ёрдам бериш учун келгандим.

Бунинг учун куч-маҳоратимни сира аямадим. Ўйлайманки, агар жамоамиз бош совринни қўлга киритганда, таркибимиздаги ҳар бир футболчи индивидуал совринларга даъвогарлик қилиши мумкин эди.

Испания термаси ҳимояси

- Жерар Пике каби миллий жамоа сафида 100 марта майдонга тушиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Пикенинг бу статистикаси шуни кўрсатиб турибдики, у таркибдан мунтазам жой олиш учун тинмай тер тўкади.

Яхши ҳимоя - муваффақият гарови. Орқа чизиқда Рамос, Пике, Альба ва Начодек ҳимоячилар жой олишгани бизга қўшимча енгиллик яратади. Ахир улар тартибли ҳимояланиш баробарида ҳужум ҳаракатларида ҳам яқиндан ёрдам беришади.

Де Хеа хатосининг муҳокамаси

- Ҳаммаси жойида. Де Хеа - дунё футболидаги энг яхши дарвозабонлардан бири. Лекин у ҳам баъзи омадсизликлардан ҳимояланган эмас.

Ҳозир Давидни тўлиқ қўллаб-қувватлашимиз керак ва шундай қиляпмиз ҳам. Ахир у ҳар дамда бутун жамоа жонига оро бўлишга тайёр туради.

«Реал»нинг янги бош мураббийи

- Лопетегини анчадан буён биламан, турли ёш тоифасидаги терма жамоаларда унинг қўл остида ишлаганман. Дейлик, клубда етарли ўйин амалиётига эга бўлмасамда, менга ҳамиша ишонч билан қарарди.

Лопетеги - ажойиб мураббий ҳамда унинг «Реал»га устозлик қилиши мен учун хушхабар.

Фернандо Йеррога муносабат

- Бу мураббий билан ҳам жуда яхши танишман. Ахир «Малага»да бирга ишлаганмиз. Йерро - ўз ишининг устаси. Албатта, терма жамоадаги ишни бирданига ЖЧдек масъулиятли турнирда бошлаш осон эмас…

Гол уриш моҳияти

- Одатда учрашувларнинг илк дақиқаларидаёқ гол уришга ҳаракат қиламиз. Тўғри, ҳар доим бунинг уддасидан чиқиш имкони йўқ. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўз услубимиздан воз кечмаймиз.

Муваффақиятга эришиш учун янада аҳилроқ бўлишимиз, бир-биримизни яхшироқ тушунишимиз учун эса кўплаб шуғулланишимиз керак.

Шунда рақиблар дарвозасини забт этиш осонлашади. Тез орада яна идеал даражада футбол кўрсата бошлашимизга ишонаман.

У.УМАРОВ  тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz