Қайднома

Қидирув

Серхио Рамос: «Қатардаги ЖЧга оқарган соқолим билан бўлса ҳам бораман»

Серхио Рамос: «Қатардаги ЖЧга оқарган соқолим билан бўлса ҳам бораман»

  03.07.2018 09:34
  0
  486
Серхио Рамос: «Қатардаги ЖЧга оқарган соқолим билан бўлса ҳам бораман»

Испания терма жамоаси сардори Серхио Рамос халқаро футболчилик фаолиятини ЖЧ-2018дан кейинги мағлубиятдан сўнг якунламаслигини айтиб ўтди.

«Мен катта ўзгаришлар тарафдори эмасман. Мураббий бўлиб барибир собиқ футболчи келади. Умид қиламанки, қарор Испания футболи фойдасига қабул қилинади.

Бу кетма-кетликнинг охири эмас. Жуда ҳам муҳим одамлар кетмоқда, аммо кучли футболчилар бор. Ушбу жамоа кучли.

Россиядаги чемпионатни тарк этдим, лекин Қатарга оқарган соқолим билан бўлса ҳам бораман.

Терма жамоада анчадан буён ўйнамоқдаман. Биз мақтов ва танқид билан яшаймиз. Кўпроқ муҳаббат ва қўллаб-қувватлаш бўлса яхши бўлар эди. Лекин натижа матбуотнинг босими билан боғлиқ эмас» - дейди Рамос.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz