Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» - «Бухоро» учрашувига мухлисларни чорлаймиз!

«Пахтакор» - «Бухоро» учрашувига мухлисларни чорлаймиз!

  03.07.2018 12:21
  0
  622
«Пахтакор» - «Бухоро» учрашувига мухлисларни чорлаймиз!

8 июль куни «Пахтакор» PEPSI Суперлиганинг 16-турида «Бухоро»ни қабул қилади. Ҳар икки жамоа турнир жадвалининг юқори поғоналари учун курашмоқда. Бу эса ўйиннинг кескин ўтишини таъминлаши кутилмоқда.

Беллашув «Пахтакор» стадионида 8 июль, якшанба куни соат 19:00да бошланади.

Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар учун «Пахтакор» футбол клуби ажойиб совғалар тайёрлаган.

Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, стадионларга оилавий ташриф буюрадиган мухлислар ва жажжи болакайлар учун бир қатор қизиқарли аттракционлар ташкил қилинади.

Танаффус пайтида омадли ишқибозлар 2 дона уяли телефон ютиб олиш имкониятига эга бўлишади. Футбол мухлисларини 8 июль куни «Пахтакор» стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва «Пахтакор»ни қўллаб-қувватланг!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz