Қайднома

Қидирув

Александр Самедов: «Испанияга қарши баҳс фаолиятимдаги энг яхши ўйин бўлди»

Александр Самедов: «Испанияга қарши баҳс фаолиятимдаги энг яхши ўйин бўлди»

  03.07.2018 16:54
  0
  490
Александр Самедов: «Испанияга қарши баҳс фаолиятимдаги энг яхши ўйин бўлди»

«Спартак» клуби ва Россия терма жамоаси яримҳимоячиси Александр Самедов Испания устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапириб ўтди.

«Бу менинг фаолиятимдаги энг яхши ўйин бўлди. Бошқа ҳеч нарса айтолмайман. Жамоадошларим майдондаги ҳар қарич учун жиддий курашишди ва тўпга эгалик қилиш учун борини беришди.

Ҳиссиётларимни таърифлай олмайман. Ҳеч қандай норозилик йўқ. Энди чорак финал ўйинига жиддий тайёргарлик кўришимиз керак» - дейди Самедов.

Эслатиб ўтамиз, ¼ финалда Россия Хорватия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин Сочидаги «Фишт» стадионида 7 июль куни соат 23:00да старт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz